» Жамоа тарихи

Жамоа тарихи

"Навбаҳор" 1992 йилдан бери олий лигада иштирок этиб келмоқда. "Навбаҳор" футбол клуби 1974 йили ташкил топган. Ўша вақтда "Текстильшик" номи билан Ўзбекистон биринчиликларида иштирок этди. Жамоа 1978 йилдан бошлаб собиқ иттифоқ чемпионатининг 5-минтақасига кирувчи иккинчи лига баҳсларида қатнашган. 1980 йилга келиб "Текстильшик" номи "Навбаҳор" деб ўзгартирилди.
"Навбаҳор" чемпионат ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, 1981-82 йилларда еттинчи минтақа иккинчи лига жамоалари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Жамоа 1983 йилдан "Автомобилист" номи остида тўп сура бошлади. 1984 ва 1996 йилларда наманганликлар "Пахтакор-79" хотира турнирида ғолиб чиқишди.
"Навбаҳор" аъзолари ўз маҳоратларини йил сайин ошира бориб, собиқ иттифоқ 52-чемпионатнинг иккинчи лига бешинчи минтақасида муваффақиятли қатнашиб, биринчи лигага чиқиш имконини берадиган "буфер" минтақа мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Икки мавсум "буфер" минтақада тўп сурган "Навбаҳор" футболчилари 1990 йил якунига кўра биринчи лига йўлланмасига эга бўлдилар.
"Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлагандан буён олий лигада мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Наманганликлар чемпионат баҳсларида кўпроқ бронза медаларини қўлга киритишган. 1996 йили эса жамоа ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эришган. Сўнгги йилларда "Навбаҳор" чемпионатларни муносиб ўтказа олмаяпти. 2005 йили наманганликлар олтинчи, 2006 йили эса еттинчи поғона билан чекланишди. 2008 ва 2009 йиллар "Навбаҳор" учун омадсиз келди. ўзининг бой анъаналари ва тарихига эга жамоа сўнгги икки мавсумда лигада қолиш учун курашди. Оқибатда наманганликлар чемпионатларимиз тарихидаги энг паст кўрсаткични (14-ўрин) қайд этишди.
"Навбаҳор" кубок баҳсларида ҳам мухлисларини хурсанд қилишга эришган. 1992, 1995 ва 1998 йилларда кубок қўлга киритилгач, биллур соврин жамоага абадийга топширилган. 1999 йили ўтказилган ҳозиргача ягона бўлиб турган мамлакат суперкубоги учун "Пахтакор"га ўтказилган учрашувда ғалаба қозонган "Навбаҳор" суперкубок соҳиби ҳам ҳисобланади. Худди чемпионатдаги каби сўнгги йилларда кубокда ҳам наманганликларнинг ишлари юришмаяпти.
"Навбаҳор" халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли клубларимиздан ҳисобланади. Наманганликлар 1999-2000 йилларда ўтказилган Осиё кубок эгалари кубогининг финал босқичида иштирок этиб, қитъада тўртинчи ўринни қўлга киритишган.скачать софт скачать DataLife Engine на этом сайте и скачать документальные фильмы у нас на ресурсе, ещё есть скачать игры бесплатно у нас на сайте
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить