» » «Навбаҳор»-«Насаф». Превью

«Навбаҳор»-«Насаф». Превью

«Навбаҳор»-«Насаф». ПревьюЭртага Олий лиганинг 2017 йилги карвони ўз манзилига етиб келади. Сўнгги турда жамоамиз "Насаф"ни Наманганда қабул қилади. Учрашувдан аввал жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлаймиз.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 41 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 22та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Тўққиз учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 75та гол киритиб ўз дарвозаларидан 59 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 75 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси ҳам 6:0 бўлиб турибди. Ўтган мавсум Қаршидаги ўйинда Бердиев жамоаси шу ҳисобда ғалаба қозонганди.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

11.06.2016 «Навбаҳор» - «Насаф» 2:2
10.05.2015 «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
06.04.2014 «Навбаҳор» - «Насаф» 1:0
30.03.2013 «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012 «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада ўз майдонида 8та ўйинда “Насаф”ни мағлуб этган. Саккиз учрашувда дуранг қайд этилган. 4та баҳсда “аждарлар” водийдан ғалаба билан қайтишган.

25 ноябр, шанба. 14:00

"Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), О.Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б.Намозов

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить