» » «Навбаҳор»да муҳими - ғалаба иштиёқи бор!

«Навбаҳор»да муҳими - ғалаба иштиёқи бор!

«Навбаҳор»да муҳими - ғалаба иштиёқи бор! Янги мавсумни янги таркиб билан бошлаган «Навбаҳор» дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учради. Тан олайлик, тақвим наманганликлар учун бироз ноқулай келди. «Лочинлар» дастлабки турда мамлакатимизнинг бугунги кундаги энг кучли таркибга эга жамоаси - «Локомотив» синовидан ўтган бўлишса, сўнгра Фарғонада кечган «Водий дербиси»да «Нефтчи»га қарши қийин учрашувни ўтказишди. Бугун мана шу икки баҳсни таҳлил қилган ҳолда «Навбаҳор»нинг бугунги ҳолатига баҳо бериб, жамоанинг кейинги турлардаги имкониятларини чамалашга уриниб кўрамиз.

ТАЖРИБА ИШ БЕРДИ

Чемпионат стартида «темирйўлчилар»га айнан шу омил - тажриба қўл келди. Ўтган мавсум бир-иккита ўйиндаги хатолар туфайлигина чемпионликдан қуруқ қолган «Локомотив» бундан тўғри хулоса ясаб, жорий мавсум ҳар бир очконинг қадрига етишини дастлаб Наманган, сўнгра Андижонда кечган баҳсларда яққол намоён этди. Демак, жорий мавсум янги чемпион номи билан танишсак, ажабмас.

Хўш, «Навбаҳор» «темирйўлчилар»га қарши қандай ўйнади?

Ниҳоят, Рашид Ғофуровда мавсумолди йиғинлар давомида саралаб олинган футболчиларни расмий ўйинда синовдан ўтказиш имконияти туғилди. Мазкур баҳсда «лочинлар» устози 4 ҳимоячи, 5 нафар ярим ҳимоячи ва бир ҳужумчи хизматидан фойдаланди. Албатта, ўз майдонида ўйнаётганига қарамай, сафига тажрибали футболчиларни жамлаган «Локомотив»га қарши икки ҳужумчи билан тўп суриш катта таваккалга қўл уришга тенг. Демак, «Навбаҳор» мураббийлар штаби тактика танлаш борасида адашмади. Фақат...

Мазкур баҳснинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилдилар. Мақсад - стадионни тўлдириб ўтирган, катта футболни соғинган кўп минг сонли мухлисларга шиддатли баҳс намойиш этиш эди. Биринчи бўлимдаёқ «лочинлар»нинг ўйини Пишур орқали ташкил қилиниши яққол сезилди. Деярли барча чизиқ вакиллари украиналик бўйдор ҳужумчининг «иккинчи қават»даги устунлигидан фойдаланиш мақсадида тўпни унга юқоридан узатишга интилишди. Бироқ Олександр кўп вазиятларда ёлғизланиб қолди, тўпни қабул қилиб олган пайтларда уни қўллайдиган шерикка эҳтиёж сезди.

Умуман, шу куни «Навбаҳор» футболчилари марказдаги устунликни рақибга бой беришди. Учрашув охирларида эса футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Нодир Мавлонов ва Аъзам Алиев жамоа ўйинини ташкил этишда оқсашди: бирига ёшлик шижоати камлик қилган бўлса, иккинчисига тажриба етишмади.

- Сафимизни тўлдириши кутилган легионерлар тиббий кўрикдан ўтишга улгурмаганликлари сабабли марказда Мавлоновни ўйнатишга мажбур бўлдим. Бироз ёшлик қилдими ёки стадион тўла мухлислар босими таъсир қилдими, ушбу футболчи кўнгилдагидек тўп сура олмади, - деди мезбонлар устози Рашид Ғофуров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Қанотларда Акрам Баҳриддинов фаоллик кўрсатди, ундан қолишмасликка уринган Анвар Ражабовнинг эса негадир ўйини қовушмаяпти. Гўёки, ушбу футболчига минглаб мухлислар қаршисида тўп суриш босим юклаётгандек. Ўз навбатида, ҳимоя чизиғида Хайрулла Каримовнинг борлиги қолган футболчиларни ортиқча босимдан халос этмоқда. Қолаверса, унинг шериги Игорь Голбан ҳам «Навбаҳор» ўйинига мослашиб улгурибди.

«Локомотив»га қарши баҳс «лочинлар» учун муваффақиятли якунланиши ҳам мумкин эди. Айниқса, ҳисобда олдинга чиқиб олгач, ҳимояга эътибор кучайтирилганида, жилла қурса, «темирйўлчилар»дан 1 очко тортиб олинармиди? Ахир, замонавий футболда ҳисобга қараб тактикани ўзгартириш муҳим омил саналади. Аммо тўп оширишдаги хатолар, айниқса, дарвозабон Акмал Ортиқовнинг тўпга чиқишдаги ишончсиз ҳаракатлари шу куни «Навбаҳор»га панд берди. Афсуски, бу ҳолат кейинги ўйинда ҳам кузатилди...

ОМАД КЕЛМАСА, ҚИЙИН...

Фарғонада бўлиб ўтган «Водий дербиси»да «Навбаҳор» таркибида ўзгаришлар кузатилди. Ҳужумда Олександр Пишурга ёрдам бериш мақсадида Мўйдин Мамазулунов туширилган бўлса, ҳимояда Обид Жўрабоев ўнг қанотга ўтиб, ўз жойини Азиз Ғуломхўжаевга бўшатиб берди. Биринчи турда асосий таркибдан ўрин олган Нодир Мавлонов ва Тоҳир Шамситдиновлар эса захирада қолдирилдилар.

Дастлабки дақиқаларга қараб баҳо берсак, бу тактика ўзини оқлаши кўзга ташланди. «Лочинлар» кучли рақиб майдонида тўп сураётганликларига қарамай, ташаббусни қўлларига олиб, «Нефтчи» дарвозаси ёнида бирин-кетин хавфли вазиятларни ярата бошлашди. Лекин улардан фойдаланишга келганда яна оқсаш кузатилди. Мана, иккинчи ўйиндирки, Анвар Ражабов ўзига ўхшамаяпти, тўпни эгаллаган пайтда ундаги ишонч қаергадир йўқолиб, саросимага тушиб қоляпти. Аммо Фарғонадаги баҳсда мураббийлар штаби ушбу футболчига имконият бериб, уни алмаштиришга шошилмадилар. Лекин вазият ўнгланмади, Ражабовда хатолар такрорланавергач, унинг ўрнини Алибобо Раҳматуллаев эгаллади.

Шунингдек, «Локомотив» билан ўйинда дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан Акмал Ортиқовдан ҳам дербида ишончли ўйин кутилганди. Бироқ айнан «Навбаҳор» посбонининг қўпол хатосидан сўнг «Нефтчи» ҳисобни очди ва шу гол фарғоналикларга муҳим 3 очкони тақдим этди.

Танаффусдан сўнг «лочинлар» таркибида ўзгариш бўлиши тахмин қилинди, аммо мураббийлар биринчи бўлимда тўп сурган футболчиларга ишонч билдиришда давом этдилар. Натижада, яна ўша ҳолат кузатилди: ҳужумларни асосан Пишур орқали ривожлантиришга уринган «Навбаҳор» ҳисобни тенглаштира олмади. Тўғри, хавфли вазиятлар яратилди, лекин улардан унумли фойдаланишда наманганликларга аниқлик ва бироз омад етишмади.

Тажрибали Андрей Фёдоров эса рақибнинг тактикасини ўз вақтида уқий олди. «Нефтчи» устози иккинчи бўлим арафасида шогирдларига қандай кўрсатма берганини аниқ айтиш қийиндир, аммо кейинги 45 дақиқаликда меҳмонларнинг украиналик ҳужумчисига эркин ҳаракатланиш имконияти берилмади, рақибнинг қанот ярим ҳимоячилари тўпни жарима майдонига узатиш чоғида қийинчиликка дуч келишди. Энг сўнгги паллада эса мезбонлар посбони ишончли ўйнади. Якунда бу «Нефтчи»нинг ғалабасини таъминлади.

НИМА ЕТИШМАЯПТИ?

Ҳужумларда ранг-баранглик етишмаяпти, рақиблар «лочинлар» ўйинини бир бўлим мобайнида ўрганиб, шунга қарши услуб ўйлаб топишмоқда. Бугун «Навбаҳор»да тўп сураётган футболчиларнинг даражасига қараб баҳо берсак, мураббийларда турли тактик ўзгаришларни қўллаш имконияти борлиги кўзга ташланади.

«Локомотив» ва «Нефтчи»га қарши ўйинлар шуни кўрсатмоқдаки, «навбаҳорчилар» қанотлардаги фаоллик эвазига ҳужум ташкил этиб, олдинги чизиқда Пишурни қидиришмоқда. Вингерлар ҳам, уларга ёрдамга келаётган қанот ҳимоячилари ҳам ҳаволатиб тўп узатишни маъқул кўрмоқдалар. Рақиб жарима майдонига ёриб кириш ҳоллари эса кам кузатиляпти. Ваҳоланки, «Навбаҳор»да бир-икки ҳимоячини бемалол алдаб ўтадиган футболчилар жам бўлишган - Акрам Баҳриддинов, Анвар Ражабов, Алибобо Раҳматуллаев... Аммо уларнинг тўпни кўпинча ортдаги шерикларига узатишлари ҳужумдаги кескинликни йўқотмоқда.

Энг катта муаммо сифатида эса марказдаги футболчиларнинг эркин ҳаракатлана олмаётганликларини кўрсатиш мумкин. Аниқроғи, ҳужумлар уюштирилаётган паллаларда рақиб дарвозасини узоқ масофадан нишонга олиш ҳоллари деярли кузатилмаяпти. Айниқса, «Нефтчи» билан ўйинда рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда қийналган «навбаҳорчилар»га шу услуб зиён қилмасди. Хусусан, Дилшод Жабборов, Акрам Баҳриддинов ҳамда Аъзам Алиевда узоқ масофадан зарба йўллаш имконияти туғилди. Аммо улар ҳар гал ҳужумни қанотдан ривожлантиришни маъқул кўрдилар. Ваҳоланки, номи санаб ўтилган ушбу футболчиларнинг ҳаммаси кучли зарбага эга. Кейинги учрашувларда мазкур масала ҳам инобатга олинса, ёмон бўлмасди.

МУҲИМИ - ҒАЛАБАГА ИШТИЁҚ БОР

Албатта, иккита ўйинга қараб, жамоанинг келгусида қандай натижаларга эришишини тахмин қилиш мушкул. Айниқса, мамлакатнинг кучли жамоаларига имкониятнинг бой берилиши бугунги «Навбаҳор»нинг кучсиз эканини англатмайди. Муҳими - футболчиларда ғалабага бўлган иштиёқ юқори, улар намойиш этаётган ўйин ишқибозларга маъқул келмоқда. Демак, хулоса ясашга ҳали эрта.

Ҳойнаҳой, «Навбаҳор» мураббийлар штаби «Сўғдиёна»га қарши кечадиган 3-тур ўйинида таркибда ўзгаришларга қўл урса керак. Хусусан, Анвар Ражабов ва Акмал Ортиқовнинг бошланғич таркибдаги жойлари бошқа футболчиларга топширилса, асло ажабланмаймиз. Шунингдек, кейинги баҳсларда марказни кучайтириш мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳимоя ва ҳужумни боғловчи плеймейкерларга эҳтиёж сезилмоқда. Мазкур масалани ижобий ҳал қилиш учун 19 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги доирасидаги «Цементчи»га қарши баҳс ўзига хос репетиция вазифасини ўташи мумкин.

Албатта, юқорида санаб ўтилган камчиликларни бартараф этишнинг иложи бор, чунки бугунги кунда «Навбаҳор»да малакали мураббийлар фаолият юритишмоқда. Уларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, тактик ва жисмоний ҳолат бўйича мукаммаллик таъминланса, «лочинлар»нинг навбатдаги турларда ғалаба қозонишларига шубҳа қилмасак ҳам бўлаверади.

Ўткир УМАРОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетасискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить