» » Биринчи лигадаги жамоаларимизда нима гаплар?

Биринчи лигадаги жамоаларимизда нима гаплар?

Биринчи лигадаги жамоаларимизда нима гаплар?Ушбу йилги Ўзбекистон биринчилигида ҳам Наманган вилоятидан 3 та жамоа иштирок этади. Булар: "Косонсой", "Хотира-79" ва "Норин" жамоалари.

Уччала жамоа ҳам янги мавсумга қизғин тараддуд кўрмоқда.

"Косонсой"
Косонсойликлар сўнгги кунларда бир қатор назорат ўйинларини ўтказишмоқда. Жумладан кеча Фарғона вилояти вакили “Ёзёвон Лочинлари” жамоаси билан синов баҳсини ўтказишди. Қизиқарли ва жанговар руҳда кечган ушбу баҳсда косонсойликлар минимал ҳисобда ғалаба қозондилар. Ўйиндаги ягона голга Шаҳзод Убайдуллаев муаллифлик қилган бўлса, унга Анвар Ҳожимирзаев ассистентлик қилди. "Косонсой" навбатдаги назорат ўйинини бугун куни ўз майдонида “Хотира-1979” клубига қарши ўтказди. Айни пайтда жамоага Абдувосит Азизов ва Меҳмон Солихўжаевлар мураббийлик қилишмоқда. Жамоанинг умумий таркиби билан танишинг: Шавкат Каримов, Ислом Жўраев, Миржамол Жамолов, Сардор Асқаров, Нодирхон Адамхонов, Амирхон Ибрагимов, Бобур Мамажонов, Акрам Гуллабоев, Сардор Теляков, Шуҳрат Исчанов, Анвар Хожимирзаев, Шахзод Убайдуллаев, Мурод Раҳмонов, Санжар Тошпўлатов, Омонбиик Халилов, Азиз Жўрабоев, Ильёс Хайров, Дилшод Саидмуҳаммедов, Дилмурод Шодиев , Бобур Раҳмонбердиев, Баҳодир Бахтиёр, Зуҳриддин Абдумуминов, Авазбек Ўткиралиев, Миржалол Абдуллаев, Шерзод Ҳалимбоев, Нурилло Раҳимов.

"Хотира-79"
Жамоа аъзолари ҳар куни ўз қароргоҳларида машғулот олиб боришмоқда. Куни кеча жамоага "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаларида сермаҳсул ўйин кўрсатган собиқ ҳужумчи Рустам Дўрмонов бош мураббий этиб тайинланди. Усмон Асқаралиев эса жамоадан кетган. Дўрмонов бошқарувида жамоа аъзолари кеча "Навбаҳор" ёшлари билан назорат учрашуви ўтказишди. Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

"Норин"
Яна бир собиқ ҳужумчи мураббийлик қилаётган "Норин" жамоаси ҳам мавсумга қизғин тараддуд кўрмоқда. Артур Парванов, Рустам Аъзамов, Фаррух Нурлибоев сингари олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар Норинда жам бўлишган. Ўйлаймизки, Ҳаққулободда ҳам 1-лига учун рақобат бардош жамоа тузилган.

Якшанба куни 1-лига ўйинларига старт берилади. Ушбу беллашувларда жамоаларимизга омад тилаб қоламиз!

1 тур. 3 апрель (якшанба)
"Нурафшон" (Бухоро) – "Косонсой" (Косонсой)
"Ғиждувон" (Ғиждувон) – "Хотира-79" (Уйчи)
"Норин" (Хаққулобод) – "Насаф-2" (Қарши)


Манба: lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. 7 декабрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 65
2 Насаф 26 53
3 АГМК 26 49
4 Бунёдкор 26 43
5 Қўқон-1912 26 42
6 Сўғдиёна 26 38
7 Металлург 26 36
8 Навбаҳор 26 35
9 Локомотив 26 35
10 Машъал 26 29
11 Қизилқум 26 25
12 Сурхон 26 17
13 Андижон 26 16
14 Бухоро 26 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 3 декабрь
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить