» » Қани юристлар, майдон сизники!

Қани юристлар, майдон сизники!

Қани юристлар, майдон сизники!
Кеча ЎФА расмий сайтида Суперлиганинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор"га ЎФА Ижроқўми қарорига мувофиқ 500 миллион сўмдан жарима солингани ҳақида расмий хабар чиқди.

Гап шундаки, ўтган йил олий лига доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" баҳсида "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев рақибнинг ерда ётган футболчисини айтайин тепишга урингани учун бош ҳакам томонидан четлатилганди. Кейинчалик Ижроқўм Қиличевнинг ишини ўрганиб чиқиб, уни бир йил муддатга четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Лекин "Навбаҳор"нинг мавсумолди ўртоқлик учрашувларида бу футболчи жамоа таркибида кўриниш берди.

"Бунёдкор" ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев билан боғлиқ масала эса жуда мураккаб. ЎФА унинг ёши кичрайтирилган дея бутунлай футболдан четлатди. Лекин шу ўринда савол туғилади: Дилшод ёшини ўзи бориб кичрайтирганми ёки унга кимдир кўмак берганми? Ҳар ҳолда 15-16 ёшли боланинг хаёлига бу нарса келмаса керак. Ҳолзир бу ерда гўёки Аҳмадалиевнинг ўзи айбдор бўлиб қолгандек. Ваҳоланки, унда нима айб? Айби бировнинг гапига кирганими? Вояга етмаган болани алдашдан осони бормикин?

Хуллас якунда Дилшод Аҳмадалиев футболдан бутунлай четлатилди. Аммо орадан кўп ўтмай, у "Бунёдкор" машғулотларида кўриниш берди. Керак бўлса, Аҳмадалиев "Бунёдкор"нинг Дубайдаги ўқув-йиғин машғулотига ҳам бориб келди. Лекин шуни айта оламизки, бу ерда Дилдшоднинг ҳеч қандай айби йўқ. У - футболчи ва майдонга тушиб тўп тепяпти, холос. Ҳар ҳолда қўлтиғида битта папкани қучоқлаб қоғозли ишлар билан чопиб юрмаган бўлса керак.

Шундай қилиб ЎФА Ижроия қўмитаси "Бунёдкор"га ҳам 500 миллион сўм миқдорида жарима солди. Хўш, бу қарор қанчалик тўғри? Айтиш мумкинки, 500 миллион сўм кичкина пул эмас ва "Навбаҳор" учун ҳам, "Бунёдкор"га ҳам бу пулни тўлаш осон бўлмайди. Ҳар иккала жамоа ҳозир моддий томондан бақувват эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб қоляпмиз.

Масалан, "Навбаҳор"нинг конкрет ҳомийси йўқ, жамоа мана бир неча йилдирки ҳокимият қарамоғида. "Бунёдкор"га йирик компаниялардан бири "UzTransGaz" ҳомийлик қилмоқда, аммо ташкилотнинг ушбу жаримага муносабати қандай бўлади? Албатта, бу ҳам алоҳида масала.

Ижроқўмнинг бу ерда яққол ҳақ томони четлатилган иккала футболчининг ҳам мавсумолди ўртоқлик учрашувларида кўриниш бергани. Шу ўринда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клублари четлатилган ўйинчиларни ўртоқлик учрашувларида синаб кўраётгани ҳақида ЎФАни огоҳлантириб қўйиши мумкинмиди? Кейин бу борада яна битта масала турибди.

Билишимизча, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари сафида "Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев ҳам бор. Демак, нимадир қарор чиқаришдан олдин Ижроқўм аъзолари йиғилиши ва ҳамма биргаликда қарор чиқариши лозим бўлган.

Айтайлик, Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилишидан Мурод Алиевнинг хабари бўлганми? У киши Ижроқўм аъзоси сифатида ўша йиғилишда қатнашганми? Ёки бўлмаса ҳар иккала клубга жарима солинишидан олдин клубга бу борада хат юборилганми? Ҳеч бўлмаса, шу-шу футболчилар ҳалиям ўйнаб юрибди, эҳтиёт бўлинглар деган маънода ЎФА томонидан огоҳлантириш берилганми?

Кўриб турганингиздек, саволлар кўп, бироқ бу саволларга жавоб топиш эндиликда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клубларида фаолият юритаётган юристларнинг зиммасидаги иш ҳисобланади. Кўплаб жойларда бу каби муаммоларни ҳал қилишда юристлар ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Улар барчасига қонун доирасида жавоб топишга ҳаракат қилишади. Шундай экан, ҳурматли юристлар, майдон сизники! Бу борада ким қанчалик ҳақ?

Марҳамат, клуб юристининг иши клуб манфаатини қонун доирасида ҳимоя қилишми, демак бу борада охиригача курашиш ҳам авваламбор Сиз бажаришингиз керак бўлган иш ҳисобланади.

Ҳайрулла Ҳолиқовскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить