» » «Металлург» - «Навбаҳор». Превью

«Металлург» - «Навбаҳор». Превью

«Металлург» - «Навбаҳор». ПревьюБарча интизорлик билан кутган кунлар яқинлашиб келмоқда. Орзиқиб кутилган Суперлига баҳслари бошланиш арафасида турибди. Севимли жамоамиз «Навбаҳор» мавсумнинг дастлабки турида «Металлург» меҳмони бўлади.

2 март (жума), 18:00
“Металлург” (Бекобод) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар:
В.Серазитдинов (Тошкент), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Р.Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи:
Б.Тоғаев (Тошкент).

Андрей Шипилов ва Илҳом Мўминжонов жамоалари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришди ҳамда ўз таркибларига ўнга яқин ўйинчиларни қўшиб олди. Дастлабки ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам қийин кечиши аниқ. Баҳорий футбол, дарвозалар кўп ишғол қилинмаслиги мумкин.

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 40 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 19та ўйинда ғалаба қозонган. 11та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 10 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 62:45.

“Лочинлар” ўзаро ўйинларда 67 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 43 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Ўтган мавсум Наманганда ўтган учрашувда 2:1 ҳисобида "Металлург" таслим этилган бўлса, Бекободдаги учрашувда ҳисоб очилмаганди.

“Металлург” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
2016 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 5:1
2015 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 2:3
2014 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
2013 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 2:1
2012 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Металлург” ўз майдонида ушбу рақибга 3 марта имкониятни бой бериб қўйган. 20та ўйиннинг 10тасида майдон эгалари зафар қучишган. 7та ўйин дуранг билан тугаган. “Навбаҳор” сўнгги бор 2015 йилда Бекободдан ғалаба билан қайтган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить