» » «Сўғдиёна»-«Навбаҳор»: 8 йиллик қора анъана

«Сўғдиёна»-«Навбаҳор»: 8 йиллик қора анъана

«Сўғдиёна»-«Навбаҳор»: 8 йиллик қора анъанаЭртага Суперлигада 6-тур учрашувларига старт берилади. Шу куни Жиззахда жамоамиз «Сўғдиёна» жамоаси меҳмони бўлади.

Жиззахликлар янги мураббий қўл остидаги дастлабки учрашувда ғалаба учун жон берса, «лочинлар» омадсиз икки ўйиндан сўнг «Сўғдиёна»ни мағлуб этишга бор кучини сарфлайди.

Айтиш керакки, жиззахликлар ўз майдонида «Навбаҳор» учун ўта ноқулай рақиб саналади. Доим аутсайдерлар қаторида юрадиган «Сўғдиёна» ўз майдонида саккиз йилдан бери «лочинлар»ни фақат мағлуб этиб келмоқда.

Умид қиламизки, эртага вакилларимиз нохуш анъанага чек қўйишади. Бу борада уларга омад тилаймиз!

"Сўғдиёна” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лига (Суперлига)да шу кунгача 44 бор куч синашишган. 22та ўйинда “Навбаҳор”, 16та ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 6та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 79 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Сўғдиёна” эса 53 бор гол кирита олган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 72 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 53 очко мавжуд.

“Сўғдиёна”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Наманганликларнинг энг йирик ғалабаси эса 7:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 2:1
2016 - «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 2:1
2015 - «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 2:0
2014 - «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 5:4
2013 - «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Сўғдиёна” ҳозирга қадар ўз майдонида 16 бор ғалаба қозонган. Бир марта дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “лочинлар” зафар қучишган. Сўнгги саккиз учрашувда "Навбаҳор" фақат мағлуб бўлиб келмоқда.

11 апрел, 18:00
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар
: В.Серазитдинов (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), С.Улфатов (Тошкент вил.), Н.Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи
– И.Шарипов (Бухоро).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить