» » Ёшларимиз дастилабки ғалабани қўлга киритишди!

Ёшларимиз дастилабки ғалабани қўлга киритишди!

Ёшларимиз дастилабки ғалабани қўлга киритишди!Бугун Ёшлар биринчилиги 4- тур учрашувлари бошланди. Мазкур турда ёшларимиз Муборакнинг “Машъал” клуби меҳмони бўлишди.

Жанговор руҳда ўтган ўйинда жамоамиз меҳмондан уч очко билан ортга қайтишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда “ёш навбаҳорчилар” тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Ярим ҳимоячимиз Нодир Мавлонов ижро этган жарима зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтаришга ожиз қолди, 0:1. Танаффусга қадар ушбу ҳисобни ўзгартириш ҳар икки жамоага насиб этмади.

Беллашувнинг иккинчи ярми ҳам вакилларимизнинг устунлигида ўтди. Нодир Мавлонов 55- дақиқада яна ўз номига гол ёздириб, ўйинда дубльни расмийлаштирди. Айнан унинг голлари якунда ёшларимиз ғалабасини таъминлади. Мезбонлар учрашувда ҳисобни қисқартиришни уддалашди, аммо уни тенглаштиришга ёшларимиз йўл қўйишмади. Шундай қилиб Дурбек Умаралиев бошчилигидаги "Навбаҳор" ёшлари мавсумдаги дастлабки ғалабани қўлга киритишди.

“Машъал” – “Навбаҳор” 1:2
Голлар:
М. Сафаров (60, пен.) - Н. Мавлонов (7, 55).
“Машъал”: Шохрух Эшбўтаев, Мақсуд Маҳмудов, Марадона Сафаров, Сардор Абдураимов, Муҳаммадали Алиқулов, Бобур Искандаров, Ихтиёр Тошпўлатов, Тимур Машарипов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Жасур Холиқов, Шохрух Достонов.
“Навбаҳор”: Алибек Туробов, Каҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғолиббек Каримов, Азиз Мамазоитов, Нодир Мавлонов, Азиз Турғунбоев, Босит Раҳимов, Дониёр Инамов (Илҳом Алибоев, 46), Азиз Умаров, Муйдин Мамазулумов (Санжар Асқаралиев, 46).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить