» » «Бунёдкор» Наманган шаҳрида умуман мағлуб бўлмаган!

«Бунёдкор» Наманган шаҳрида умуман мағлуб бўлмаган!

«Бунёдкор» Наманган шаҳрида умуман мағлуб бўлмаган!Суперлигамизнинг галдаги 7-турида Наманганда жорий мавсумда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Бунёдкор» жамоаси меҳмон бўлади.

Учрашув турнинг марказий ўйинларидан бири саналмоқда. Дарҳақиқат, учрашув қизиқарли кечишига сабаблар бисёр. «Навбаҳор» ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозониб, уларни ҳаминқадар хурсанд қилиши лозим бўлса, тошкентликлар пешқадамликни мустаҳкамлаши лозим. Ўз майдонида мағлуб бўлмай келаётган «Навбаҳор» жорий мавсум очко йўқотмаган «Бунёдкор»ни мағлуб эта олади, деб умид қиламиз.

Дарвоқе, сўнгги бор жамоамиз «қалдирғочлар»ни 2012 йилда мағлуб этган. Ўшанда Косонсойда ўтган ўйинда Артурас Фоменконинг икки голи «лочинлар»га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилган. Ундан бир йил муқаддам эса яна Косонсойда Алишер Маҳмудовнинг заргарона зарбаси олдида Нестеров ожиз қолганди.

Хуллас, Наманган шаҳридаги ўйингоҳда «Бунёдкор»ни мағлуб эта олмаганмиз! Балки ўйинни Косонсойга кўчириш керакдир? Йўқ, бу сафар Наманган шаҳрида мағлуб этажакмиз, албат!!!

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” Суперигада (олий лига) жами 22 марта тўқнаш келишган. Шулардан 15тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та ўйинда "лочинлар" ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда беш бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 46:13 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 50 очкони, “Навбаҳор” эса 11 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 1:1
2016 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 1:3
2015 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:1
2014 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:0
2013 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Навбаҳор” ўз уйида “Бунёдкор”ни икки марта мағлуб этган. 3 марта дуранг қайд этилган. "Бунёдкор" Намангандан олти марта ғалаба билан қайтган. Сўнгги бор 2012 йили «Навбаҳор» Косонсойда «Бунёдкор»ни мағлуб этган.

20 апрель, 18:00
"Навбаҳор” – “Бунёдкор”
Ҳакамлар
: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Б.Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи
– М.Исмоилов (Тошкент).
Комиссар –
М.Саидқосимов.

Манба:
Lochinlar.UZскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить