» » Ёшлар лигаси. «Навбаҳор»-«Бунёдкор» 2:6

Ёшлар лигаси. «Навбаҳор»-«Бунёдкор» 2:6

Ёшлар лигаси. «Навбаҳор»-«Бунёдкор» 2:6
Бугун Уйчидаги "Пахтакор" марказий ўйингоҳида Ёшлар биринчилиги 7-тури доирасидаги "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида ҳисоб очилди. Билол Тошмирзаев "Бунёдкор" дарвозасига тўп киритди - 1:0. Орадан кўп ўтмай, яъни 19-дақиқада ҳисобтенглашди. Жаҳонгирбек Абдусаломов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди - 1:1.

Ҳисоб тенглашгач эса яна вакилларимиз олдинга интилишди. 25-дақиқада Акмал Турғунбоев дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:1га етказди.

30-дақиқада ҳар икки жамоа вакиллари ўртасида даҳанаки жанг юзага келди. Бунинг натижасида наманганликлардан Абдурашид Валихонов, меҳмонлардан эса Суҳроб Иззатов майдондан четлатилдилар.

Бўлимнинг сўнгги сонияларида Миржаҳон Мираҳмедов боши билан Исроилжон Обиджонов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 2:2.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлашди ва 52-дақиқада Абдулҳай Исмоилов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди - 2:3.

63-дақиқада меҳмонлар вакили Миржаҳон Мираҳмедов 20 метрлар чамаси узоқликдан "Навбаҳор" дарвозасини аниқ нишонга олди - 2:4.

66-дақиқада яна «Бунёдкор» гол киритди. Жаҳонгир Абдусаломов тўпни дарвозабоннинг тепасидан ошириб, дарвозага аниқ йўллади - 2:5.

Меҳмонлар тиним билмай дарвозамиз тўрини тешиб ташламоқда. 74-дақиқада Абдулла Абдуллаев ҳисобни янада хунуклаштирди - 2:6.

Шу тариқа лиганинг мазкур турида жамоамиз ёшлари шармандаларча мағлубиятга учради.


ЁШЛАР ЛИГАСИ. 7-ТУР
«НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР» 2:6
ГОЛЛАР:
Тошмирзаев 16, Турғунбоев 25 - Абдусаломов 19, 66, Мираҳмадов 45, 63, Исмоилов 52, Абдуллаев 74

"Навбаҳор": Исроилжон Обиджонов, Бекзоджон Турсунов, Жавоҳир Олимжонов, Ҳожиакбар Юнусов, Аббосжон Ғуломов, Акмалжон Турғунбоев, Абдурашид Валихонов, Билолхон Тошмирзаев, Равшан Дўсматов (Ойбек Мирзоҳидов46), Шаҳзодбек Ҳамидов (Шоҳзамон Хайруллаев 70), Беҳруз Садиллоев.

"Бунёдкор": Жасурбек Умрзоқов, Суҳроб Иззатов, Отабек Бекбоев, Миржалол Суюнов, Жаҳонгирбек Абдкусаломов, Абубакр Мўйдинов, Расул Юлдашев, Абдулло Абдуллаев, Абдулҳай Исроилов, Фаррух Икромов, Миржаҳон Мираҳмедов.

Четлатишлар: Валихонов 30 - Иззатов 30скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить