» » «Пахтакор»-«Навбаҳор». Превью

«Пахтакор»-«Навбаҳор». Превью

«Пахтакор»-«Навбаҳор». Превью
Эртага Суперлиганинг 8-турида севимли жамоамиз пойтахтда «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлади.

Сайтимиз анъанасига содиқ қолиб, мазкур тўқнашув тарихига назар соламиз. Афсуслар бўлсинки, тарих биз учун жуда ёмон ўтган. Тошкентда «Пахтакор»дан мана 20 йилдан буён узлуксиз фақат мағлуб бўлиб келяпмиз. Ўз майдонимизда «шерлар»ни «энасини» кўрсатаётгандирмиз, аммо сафарда аксинчасини кўриб келмоқдамиз.

Бу икки клубнинг йўллари Суперлига (олий лига)да 52 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 34 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 12 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 91 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 39 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 108 очкони, “Навбаҳор” эса 42 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 1:0
2016 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 3:0
2015 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 1:0
2014 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 2:1
2013 - «Пахтакор» – «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Пахтакор” ўз уйида 20 йилдан буён бу жамоамизни узлуксиз равишда мағлуб этиб келмоқда. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2). “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда фақат бир марта 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.

Ҳакам ҳақида факт: Шерзод Қосимов фаолияти давомида фақат бир марта 2014 йилда мазкур жамоалар иштирокида ўйинни бошқарган ва якунда каттакон «қовун» (балки бошқачароқ нарса) туширганди. Ўшанда Шерзод Қосимов очиқчасига «шерлар» фойдасига қарор чиқарганди. Раҳматулло Бердимуродов 75-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этганди. Юрий Рижко эса 90+4-дақиқада четлатилганди ва қўшимчасига «Пахтакор»дан Боян Миладинович пенальтини амалга ошириб, 2:1 ҳисобида «ғалаба» қозонганди.

25 апрель (чоршанба). 18:30
“Пахтакор” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар
: Ш.Қосимов (Тошкент), Х.Шодмонов (Тошкент), А.Буров (Бухоро), Ф.Янсупов (Тошкент).
Назоратчи
– С.Зайлобиддинов (Фарғона).
Комиссар
– Р.Черников.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить