» » «Навбаҳор»-«Нефтчи». Превью

«Навбаҳор»-«Нефтчи». Превью

«Навбаҳор»-«Нефтчи». Превью
Эртага Наманганда Суперлиганинг 9-турида "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Учрашув қизиқарли, кескин курашлар остида ўтишига шубҳа йўқ. «Водий дерби»лари жамоаларнинг эгаллаб турган ўринларидан қатъий назар доим муросасиз ўтган. Бу галги дербини Жаҳонгир Меҳмонов сариқ карточкалари тўрттага етганлиги боис ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 52 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 26 ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 13 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 13та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 77 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 51 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 91 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 51 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:1
2016 - «Навбаҳор» - «Нефтчи» 2:1
2015 - «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:0
2014 - «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:1
2013 - «Навбаҳор» - «Нефтчи» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Навбаҳор” ўз уйида ташкил этилган учрашувларнинг 11 тасида уч очкони қўлга киритган. Ўн марта ғолиб аниқланмаган. Беш бор “Нефтчи” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. "Лочинлар" ўз майдонида ушбу рақибга сўнгги олти ўйинда умуман ютқазишмаган. Сўнгги бор "Нефтчи" Наманганда 2011 йилда "Навбаҳор"ни мағлуб этганди.

29 апрель (якшанба). 18:00
“Навбаҳор” – “Нефтчи”
Ҳакамлар:
З.Қодиров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), Р.Каримов (Тошкент).
Назоратчи –
С.Нажафалиев (Тошкент).
Комиссар –
Б.Намозов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить