» » «Бухоро»-«Навбаҳор». Превью

«Бухоро»-«Навбаҳор». Превью

«Бухоро»-«Навбаҳор». Превью
Суперлиганинг 10-турида «Бухоро» ўз майдонида «Навбаҳор» жамоасини қабул қилади.

Бу икки клубни қайсидир маънода мухлислари ўзаро боғлаб туради. Сўнгги йилларда фақат шу икки жамоа мухлислар ташрифи бўйича баҳслашиб бормоқда. Жорий мавсумда бухороликлар бу борада «Навбаҳор»дан ортда бормоқда. Лекин якшанба кунги ўйинда Бухородаги маҳобатли ўйингоҳ ишқибозлар билан тўлиб-тошишига шубҳа йўқ.

Бу икки клубнинг йўллари Суперлига (олий лига) ўйинларида 50 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 50 ўйиндан 26тасида наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 16та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 8 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. "Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 94та тўп киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. (Lochinlar.UZ) Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 86 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Наманганда ўтган учрашувда "лочинлар" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса жамоамиз устидан фақатгина бир маротба (2009 йил) ўз майдонида дарвозамизга жавобсиз учта тўп киритган.

"Навбаҳор" 2011 йилдан буён "Бухоро" майдонида камида биттадан гол уриб келишади. Ўтган йили бу кўрсаткич салмоқли бўлганди - 3та. Бухородаги охирги икки ўйин голларга бой ўтган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 3:3
2016 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 3:2
2015 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1
2014 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2
2013 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: Бухорода бўлиб ўтган 25та ўйиннинг 12тасида мезбонлар, 8тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 5та учрашувда ғолиб аниқланмаган. «Навбаҳор» сўнгги бор 2015 йилда сафарда «Бухоро»ни доғда қолдирган.

6 май, якшанба. 20:00
"Бухоро” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар
: А.Рисқуллаев (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), А.Худойберганов (Тошкент).
Назоратчи
– Р.Серазетдинов (Тошкент).
Комиссар
– Б.Арипов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить