» » Ҳакамларга инсоф берсин!

Ҳакамларга инсоф берсин!

Ҳакамларга инсоф берсин! "Косонсой" жамоаси мавсумнинг дастлабки турида аламли мағлубиятга учради.

"Нурафшон"га қарши кечган ўйинда Аҳмаджон Эргашев раҳбарлигидаги ҳакамлар бригадаси очиқдан очиқ майдон эгаларига ён босишди ва вакилларимизни руҳан синдиришди. Аҳмаджон Эргашевга ўхшаган ҳакамлар миллий футболимиз равнақига қўйилган асосий "тўсиқ" бўлиб хизмат қилишмоқда. Бинобарин, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда "тоза" ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган голни ҳисоблаб Генадий Кочнев шогирдларини ғалабасини таъминлаб беришди.

Нукуслик ҳакамлар кўр-кўрона ўйинни олиб борганликларига нафақат меҳмонлар балки ўйингоҳга йиғилган асарият мухлислар ҳам лолу ҳайрон қолишди. Майли бироз бўлсада майдон эгаларига ён боссин, русчасига "симпатия" кўрсатсин...Аммо ёш футболчиларни руҳан синдириб, ўйин суръатини "ўлдириши" чидаб бўлмас ҳолдир.

Тўғри айрим мухлислар бу фикрларимизни ўқир экан "ҳа жамоаси ютқазса ҳамма аламини ҳакамлардан оладида" дейишаётгандир. Бироқ, ундай эмас, шу куни ҳакамлар "чегарадан" анча чиқиб кетишди. Зотан шу куни косонсойлик футболчилар ҳар томонлама рақиблардан маънолироқ фубол кўрсатишга эришишди. Ёш ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев ва бошқалар қулай имкониятларда фойдалана олишмади...Шундай бўлсада, футболчиларимиздан кейинги ўйинда ғалаба қозонишларини кутиб қоламиз. Ҳакамларга эса инсоф сўраб қоламиз...


3-тур. 17 апрел (якшанба)
«Косонсой» (Косонсой) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)
«Хотира-79» (Уйчи) – «Цементчи» (Қувасой)
«Динамо» (Самарқанд) – «Норин» (Ҳаққулобод)

Манба: fckosonsoy.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. 7 декабрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 65
2 Насаф 26 53
3 АГМК 26 49
4 Бунёдкор 26 43
5 Қўқон-1912 26 42
6 Сўғдиёна 26 38
7 Металлург 26 36
8 Навбаҳор 26 35
9 Локомотив 26 35
10 Машъал 26 29
11 Қизилқум 26 25
12 Сурхон 26 17
13 Андижон 26 16
14 Бухоро 26 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 3 декабрь
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить