» » «Навбаҳор»-«Қизилқум». Превью

«Навбаҳор»-«Қизилқум». Превью

«Навбаҳор»-«Қизилқум». Превью
Суперлигамизнинг 11-турида Наманганда «Қизилқум» жамоаси меҳмон бўлади.

Навоийликлар азалдан «Навбаҳор» учун ноқулай рақиб бўлиб келган. Айнан «Қизилқум»дан 2016 йил Наманганда мағлуб бўлган «лочинлар» ҳозирча ўз уйида рақибга енгилмаяпти.

Бу икки клубнинг йўллари чемпионат ўйинларида 36 бор кесишган. Ўзаро ўйинларда вакилларимиз 13 марта, навоийликлар 12 марта зафар қучган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 47та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 42 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” «Қизилқум»дан уч очко кўп жамғарган: 50-47.

“Навбаҳор” Суперлигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жамоамизнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0 га тенг.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

17.08.2017 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 3:2
29.10.2016 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 0:2
30.10.2015 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 2:1
17.10.2014 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 2:0
18.10.2013 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: Бу жамоалар ўртасидаги “Навбаҳор” майдонида ўтган ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. 9 марта “лочинлар” ғалабага эришишган. Қолган уч ўйинда “Қизилқум” сафарда муваффақиятга эришган.

12 май, шанба. 20:30
“Навбаҳор” (Наманган) – “Қизилқум” (Навоий)
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), С. Абдураҳмонов (Тошкент)
Назоратчи:
С. Эрматов (Тошкент)
Комиссар
: К. Мирзабоевскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить