» » Эргашев май ойида тенгсиз!

Эргашев май ойида тенгсиз!

Эргашев май ойида тенгсиз!
Профессионал футбол лигасининг сўровномасига кўра “Навбаҳор” посбони Ботирали Эргашев май ойининг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.

Овоз бериш якунига кўра, Ботирали рақобатчиси Элдор Суюновни 1 очколик фарқ билан ортда қолдирди. Бунда “Навбаҳор” мухлисларининг овози муҳим роль ўйнаганини эътироф этиш керак. Боиси, CА сўровномасида Эргашев энг кўп овоз олди ҳамда 6 очкони қўлга киритди. Суюнов эса мухлислар овозига кўра иккинчи бўлди ҳамда 4 очко билан кифояланди.

Агар гап фақатгина бош мураббийлар ва жамоа сардорлари овозидагина бўлганида, бунда Элдор Суюнов “Навбаҳор”даги рақибини 1 очко ортда қолдирган бўларди. Чунки Суюновни 24 овоз берувчидан 10 нафари 1-ўринда кўрсатди. Ботирали Эргашевда эса бу кўрсаткич 9 тани ташкил қилди.

Эргашевни 8 киши 2-ўринга, Суюновни эса 7 киши шу ўринга лойиқ кўрди. Яна 4 нафардан овоз берувчи бу посбонларни учликка киритди.

Шу тариқа Ботирали Эргашев Суперлига вакилларидан 47, мухлислардан эса, жами — 53 очко ишлаб олди. Суюнов эса биринчи фронтдан 48, ишқибозлардан 4 очко олди, жами — 52. Рейтингда “Қизилқум” посбони Евгений Черемисин 29 очколик бўлди. “Сўғдиёна” посбони Дилшод Ҳамроев эса 22 очкони қўлга киритди.

Май ойининг энг яхши дарвозабони Ботирали Эргашев бугун — 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Pepsi Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” ўйинида ПФЛ совринини қабул қилиб олади. Учрашув 19:02 да старт олади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
22-тур. 18 август
2 - 0
СЎРОВНОМА
Ушбу мавсумда «Навбаҳор»...

СУПЕРЛИГА. 2-БОСКИЧ
Жамоа Ў О
1 «Навбаҳор 10 19
2 Локомотив 10 18
3 Пахтакор 10 17
4 Бунёдкор 10 14
5 Металлург 10 9
6 Бухоро 10 7
Жамоа Ў О
1 Қизилқум 10 19
2 ОКМК 10 16
3 Насаф 10 16
4 Қўқон-1912 10 13
5 Сўғдиёна 10 9
6 Нефтчи 10 7
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
21-тур. 12 август
2 - 0
Логин
Пароль
Запомнить