» » «Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

«Навбаҳор» - «Пахтакор». ПревьюЭртадан сўнг Суперлиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" учрашуви Намангандаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Ҳар икки жамоа ҳам мазкур ўйинга жиддий ҳозирлик кўришди. Учрашувнинг қиймати жуда юқори бўлиб, ғалаба қозонган жамоа чемпионлик учун дадил қадам ташлаган бўлади. Учрашувни Наманганда ўтишини ва "Навбаҳор" июль ойида "Пахтакор"ни ўз майдонида мағлуб этганини инобатга олсак, бу сафар ҳам тошкентликларга осон бўлмайди.

Аввал айтиб ўтганимиздек, мазкур учрашувда Остон Ўрунов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар жамоамизга ёрдам бера олишмайди. Бу эса "Навбаҳор"га катта муаммоларни туғдириши тайин. Шунга монанд Илҳом Мўминжонов "Пахтакор"га қарши оптимал таркибни танлаб олган.
«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью
Бу икки клубнинг йўллари Суперлига (олий лига)да 54 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 35 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 13 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 92 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 40 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 111 очкони, “Навбаҳор” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” чемпионатларда “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.
«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью
Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
28.07.2018 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 1:0
01.10.2017 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
23.09.2016 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 1:5
20.09.2015 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
02.10.2014 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида 12 марта бу рақибни мағлуб этган. “Шерлар” ҳам Намангандан 11 бор ғолиб бўлиб қайтган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Сўнгги икки ўйинда пойтахтликлар Наманганлан қуруқ қўл билан қайтишган.

14 сентябрь, жума. 20:00
“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов
«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью
Тахминий таркибимиз: Эргашев, Ҳошимов, Станоевич, Голбан, Ғофуров, Алиев, Нўъмонов, Жабборов, Каримов, Турғунбоев, Никач.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить