» » "Навбаҳор" ёшлари бу сафар ҳам ғалаба қозонди

"Навбаҳор" ёшлари бу сафар ҳам ғалаба қозонди

"Навбаҳор" ёшлари бу сафар ҳам ғалаба қозондиКеча Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида Ёшлар биринчилигининг 7- туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Обод" учрашуви бўлиб ўтди. Вакилларимизнинг устунлигида ўтган беллашув Абдуқодиров ва Аббосовларнинг голлари эвазига ғалаб билан якунланди.

Биринчи бўлимда Дурбек Умаралиев шогирдлари тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Аббосовнинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Ислом Абдуқодиров кучли зарб билан "Обод" дарвозасига жойлади, 1:0. Шундан сўнг бироз хотиржамликка берилган ёшларимиз тайм ўртасига келиб кутилмаганда ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди. "Обод" ҳужумчиси Владислав Нуриев ҳисобдаги мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам устунлик ва тўпни назорат қилиш "ёш навбаҳорчилар" томонида бўлганини таъкидлаш лозим. Футболчиларимизнинг олис масофдан йзллаган зарбалари ва ижро этган стандарт вазиятлари гарчи хавфли тус олган бўлса-да, гол билан якун топавермади. Учрашувнинг сўнгги дақиқасига келиб Шохжаҳон Аббосов рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқишга муваффақ бўлди. Ҳужумчимиз қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоамизнинг муҳим ғалабасини таъминловчи голни урди. Шу тариқа ёшларимизнинг мусобақадаги очколари 13 тага етди ва тўплар нисбати бўйича Умаралиев шогирдлари учинчи поғонага кўтарилишди.

"Навбаҳор" - "Обод" 2:1 (1:1). 29 апрель. Тўрақўрғон. "Ёшлик" ўйингоҳи. 527 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Юльчараев - 7,9, Р. Одилов - 7,5, А. Жабборов - 7,5, И. Носиров - 8.
Назоратчи - А. Арутюнов.
"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 2. Азиз Умаров (11. Дониёр Инамов, 56), 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Хасан Асқаров (14. Азиз Мамазоитов, 46), 7. Акбарали Холдоров (10. Илҳом Алибоев, 60), 9. Ислом Абдуқодиров (8. Иброҳим Исмоилов, 89), 15. Жавоҳир Олимжонов (20. Фарруҳ Умаралиев, 68), 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов (72. Абдурауф Ғуломов, 89), 19. Шохжаҳон Аббосов.
"Обод": 1. Умид Ёрбеков (21. Убайдулла Иноятуллаев, 46), 26. Аббос Икромов (33. Шаҳбоз Тожиев, 46), 27. Хумоюн Абдуолимов, 29. Шуҳрат Мажитов (30. Исмоил Жасурхўжа, 85), 32. Бехзод Латифов (43. Абдулборий Олимов, 70), 36. Ислом Исмоилов, 38. Владислав Нуриев (47. Абдуллоҳ Маҳкамов, 46), 40. Аббос Исроилов, 45. Фаҳриддин Ҳолиқбердиев, 48. Дилмурод Жўрабоев (28. Шоҳрух Гулмуродов, 78), 49. Отабек Пардаев.
Голлар: И. Абдуқодиров (4), Ш. Аббосов (90) - В. Нуриев (25).
Огоҳлантиришлар: И. Абдуқодиров (81) - Ф. Ҳолиқбекрдиев (75).
 


манба: pfknavbahor.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить