» » «Бухоро» билан 53 марта ўйнаймиз

«Бухоро» билан 53 марта ўйнаймиз

«Бухоро» билан 53 марта ўйнаймиз
Суперлиганинг 26-турида мухлислар Наманганда турнинг муҳим ўйинларидан бирини гувоҳига айланишади. Шу куни "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Мазкур баҳсга «Бухоро»дан кўра «Навбаҳор» жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Янги мураббий қўл остида жамоамиз ранг-баранг машғулотлар ўтказишмоқда. Жамоага Канчельскис янги қон олиб киргани ҳақиқат. Умид қиламизки, мозий юлдузининг Ўзбекистондаги дебьют иши муваффақиятли чиқади! Дарвоқе, терма жамоаларимиз ихтиёрида бўлган Ҳошимов ва Ўруновлар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бу икки клубнинг йўллари Суперлига (олий лига) ўйинларида 52 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 52 ўйиндан 28 тасида наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 16та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 8 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. "Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 97та тўп киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 92 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Наманганда ўтган учрашувда "лочинлар" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса жамоамиз устидан фақатгина бир маротба (2009 йил) ўз майдонида дарвозамизга жавобсиз учта тўп киритган.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

2018 - «Навбаҳор» - «Бухоро» 2:0
2017 - «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:0
2016 - «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:2
2015 - «Навбаҳор» - «Бухоро» 3:1
2014 - «Навбаҳор» - «Бухоро» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Наманганда бўлиб ўтган 26та ўйиннинг 19тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 3та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

20 октябрь, 16:00
"Навбаҳор" — "Бухоро"скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить