» Суперлига » 21 йилдан сўнг пойтахтда ютқазмадик!
21 йилдан сўнг пойтахтда ютқазмадик!

Ўйиннинг дастлабки бўлими хавфли вазиятларга бой бўлмади. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар ташаббусга эришган ҳолда ҳаракат қилишган бўлсада Тўраев дарвозаси биринчи бўлимда дахлсиз қолди.
26-дақиқада мезбонлар гол уришлари мумкин эди. Машарипов Сайфиевнинг пасидан сўнг жарима майдони ичидан зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди. Шунингдек, 45-дақиқада Гонсалвешнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
Иккинчи бўлим бошида вакилларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. 47-дақиқада Ўруновнинг қулай имкониятдан берган зарбасидан кейин Суюнов тўпни қайтарди.
Қолган дақиқаларда «Пахтакор» қатор вазиятлар яратди. Акбар Тўраев эса 3-4 бор муқаррар голлардан жамоамизни асраб қолиб, ўйин қахрамони бўлди. Агарда сўнгги сонияларда Сулаймонов бирга-бир ҳолатдан гол урганида қахрамон ким бўлишини бизга фарқи йўқ эди ).
Шундай қилиб, «Навбаҳор» 21 йилдан сўнг Тошкентда дуранг қайд этди. “Пахтакор” ўз уйида 1997 йилдан буён жамоамизни узлуксиз равишда мағлуб этиб келаётганди. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2).
“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” 0:0
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Равил Шояҳметов, Александр Буров, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов (Егор Кримец, 33), Акмал Шораҳмедов, Жаҳонгир Аҳмадов (Жамшид Искандеров, 80), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 69), Тиаго Безерра.
"Навбаҳор": Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев (Томислав Пайович, 89), Илҳом Бойдедаев, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 68), Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Азизбек Турғунбоев 40, Игорь Голбан 51, Акбар Тўраев 90 -Жалолиддин Машарипов 56, Жамшид Искандеров 82,
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш