» » «Бухоро» - «Навбаҳор». Превью

«Бухоро» - «Навбаҳор». Превью

«Бухоро» - «Навбаҳор». Превью25 ноябрь куни Суперлига 31-тури доирасида Бухоронинг “Бухоро” клуби ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 53 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 53 баҳсдан 29тасида жамоамиз ғолиб чиққан бўлса, 16та учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган, 8та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 98та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида наманганликлар 95 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда жамоамизни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Жорий мавсумдаги учрашувларга тўхталадиган бўлсак, бу йилги барча баҳсларда жамоамиз зафар қучган. Жумладан, биринчи босқич доирасидан ўрин олган ўйинларда Бухорода Мирзоҳид Ғофуровнинг голи эвазига 1:0, Намангандаги баҳсда эса Жаҳонгир Меҳмонов ва Дарко Никачнинг голлари ҳисобига 2:0, иккинчи босқич доирасидаги Наманганда бўлиб ўтган баҳсда Азизбек Турғунбоев томонидан киритилган тўп эвазига 1:0 ҳисобида “лочинлар” ғалаба қозонишган.

“Навбаҳор” Бухорода ўтказилган сўнгги 5 учрашувда фақат 1 марта мағлубиятга учраган, холос. 3та баҳсда “лочинлар” зафар қучишган бўлса, яна 1та ўйинда дуранг ҳисоби қайд этилган.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

2014 йил - “Бухоро”- “Навбаҳор “ - 0:2
2015 йил - “Бухоро” – “Навбаҳор” - 0:1
2016 йил - “Бухоро” - “Навбаҳор” - 3:2
2017 йил - “Бухоро” – “Навбаҳор” - 3:3
2018 йил - “Бухоро” - “Навбаҳор” - 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Бухорода бўлиб ўтган 26та ўйиннинг 12тасида мезбонлар, 9тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 5та учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить