» » Яна «Бухоро» сафарда мағлуб этилди!

Яна «Бухоро» сафарда мағлуб этилди!

Яна «Бухоро» сафарда мағлуб этилди!Бугун Бухородаги «Марказий» ўйингоҳда Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган «Бухоро» ҳамда «Навбаҳор» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув тенг курашларда бошланди. 10-дақиқадаёқ Аъзам Алиев ҳисобни очиши мумкин эди. Мезбонлар посбони билан яккама-якка чиққан Алиев вазиятдан фойдалана олмади. Лекин шунга қарамай барибир Алиев ҳисобни очди. 37-дақиқада Турғунбоев томонидан оширилган бурчак тўпини Аъзам дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

Орадан етти дақиқа ўтиб бухороликлар мувозанатни тиклашди. Улар ҳам бурчакдан оширилган тўпни голга айлантиришди. Қуттибоев Тўраевни ожиз нуқтасини топа билди - 1:1

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди. 64-дақиқага келиб яна жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. Захирадан тугган Шерзодбек Каримов боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:2.

Қолган дақиқаларда «Бухоро» ҳисобни тенглаштириш учун қатор имкониятлар яратди. Аммо ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимизнинг ишончли ўйини натижасида мезбонлар бошқа гол кирита олмади. Қайтанга сўнгги дақиқаларда Турғунбоев ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Унинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.

Шундай қилиб, «Навбаҳор» сафарда яна «Бухоро»ни мағлуб этди. Ғалаба муборак!


“БУХОРО” — “НАВБАҲОР” 1:2

Голлар: Аъзам Алиев 37, - 0:1. Саламат Қутибоев 45, - 1:1. Шерзод Каримов 64, - 1:2.

“Бухоро”: Насимов Шоҳжаҳон, Амонов Бобиржон (Ларинов Влад, 65), Амонов Арсланмурат, Қутибаев Саламат, Саломов Шавкат (с), Шихов Санат, Шодмонов Бехруз, Филипосян Артем, Тўраев Акобир (Ибрагимов Азиз, 65), Жумаев Миржалол, Қаҳрамонов Жавоҳир.

“Навбаҳор”: Тўраев Акбар, Голбан Игорь, Ўрунов Остон, Нўъмонов Аюбхон (Каримов Шерзод, 46), Жабборов Дилшод (с), Турғунбоев Азизбек, Ғофуров Мирзоҳид, Алиев Аъзамжон, Аҳмедов Рўзимбой, Ҳошимов Даврон, Меҳмонов Жаҳонгир

Захира: Ҳамроев Дилшод, Бойдедаев Илҳомжон, Сулаймонов Сардор, Никач Дарко, Пайович Томислав, Абдуллаев Музаффар.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Жабборов 68, Остон Ўрунов 83,скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить