» » Рўзимбойга ишонч билдириш керак эди...

Рўзимбойга ишонч билдириш керак эди...

Рўзимбойга ишонч билдириш керак эди...Ўзбек футболида ўша Роналдиньо, Ривалдо, Роналдо, Роналду, Зидан, Оуэн, Мeсси ва Модрич каби юлдузлар ҳам қайд этолмаган натижага эришган бир йигит бор - бу Рўзимбой Аҳмeдов.

Ҳа, худди шундай. Биласиз, 2008-2009 йилларда «Бунёдкор» бутун Осиёда шов-шув кўтарганди. Ахир «Олтин тўп» соҳиби ва жаҳон чемпиони - Ривалдо, таниқли мураббийлар - Зико ҳамда Луиз Фелипе Сколари Тошкентга келишганди. Рўзимбой эса ўша вақт «Хоразм» клубида тўп сурарди ва у 22 ёшида Осиё футболини зир титратган «Бунёдкор» дарвозасини ишғол қилган.

Шунингдек, Одил Аҳмедов ва Александр Гейнрих каби футболчиларга эга «Пахтакор» билан ўйинда ҳам гол урганди. Қисқаси, Рўзимбойнинг ўзига хос натижаси шуки, у 22 ёшида жаҳон чeмпиони саналган мураббий (Сколари) ва футболчи (Ривалдо) жамоасига қарши баҳсда гол урди. Менимча, Рўзимбой Аҳмедовни ўшандаёқ миллий жамоага жалб этиб, «пишитиб» бориш кeрак эди. Афсуски, у вақтида чақирув олмади. Дейлик, 2009 йилдан буён МТЖда кўплаб ҳужумчиларга имконият берилди, лекин ҳeч бири чин голеадор ролини бажаролмади.

Тўғри, биргина Гейнрих нисбатан яхши ўйнади. Эҳтимолки, Рўзимбойга вақтида эътибор қаратилганида, у Максим Шацких даражасидаги ҳужумчига айланармиди? Бироқ на Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов, на Самвел Бабаян иқтидорли йигитга имкон берди. Ваҳоланки, миллий жамоада 2 йил давомида умуман гол урмаган ҳужумчиларни ҳам кўрдик. Тан олайлик, Сервер Жепаров, Одил Аҳмeдов, Темур Кападзe, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов марказда талаб даражасида ўйнашганида, бизга кучли ҳужумчи етишмади.

Нима демоқчиман, мураббийларимизда ёш иқтидорларга ишониш, уларни тоблаш хислати йўқ. Менимча, Рўзимбой Аҳмeдов ҳали ҳам ўз иқтидорини тўлиқ очмаган. Унга миллий жамоада бир бора имконият бериб кўриш керакдир, балки. Шахсан мен бу футболчининг ОК-2019да жамоамизга наф келтира олишига ишонаман.

Жасур ҚОСИМОВ, Самарқанд шаҳри.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Қишги трансфер
Келди Кетди
С. Лукич Д. Станоевич
М. Маматхонов Д. Никач
А. Исроилов Т. Пайович
О. Жўрабоев С. Сулаймонов
З. Тўраев А. Алланиёзов
А. Касьян Б. Эргашев
Б. Насимов А. Нўъмонов
F. Комилов Р. Ахмедов
Ш. Шаймонов А. Алиев
И. Соловьев А. Тўраев
Ў. Юсупов Д. Жабборов
Ж. Азимов И. Бойдедаев
К. Нажафалиев Ш. Каримов
А. Ахмедов Д. Хошимов
Кейинги учрашув
1-тур. март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Локомотив 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Навбаҳор 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Металлург 0 0
6 Бухоро 0 0
7 Насаф 0 0
8 Қизилқум 0 0
9 Қўқон-1912 0 0
10 ОКМК 0 0
11 Сўғдиёна 0 0
12 Андижон 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
32-тур. 30 ноябрь
0 - 3
Тақвим
«    феврал 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Логин
Пароль
Запомнить