» » Турғунбоев: "Жамоада қолсам кейинги йил "кўринмай" қолишим мумкин"

Турғунбоев: "Жамоада қолсам кейинги йил "кўринмай" қолишим мумкин"

Турғунбоев: "Жамоада қолсам кейинги йил "кўринмай" қолишим мумкин"Терма жамоамиз билан хориж йиғинида иштирок этаётган "Навбаҳор" вакили Азиз Турғунбоев билан журналист Хайрулла Ҳамидов суҳбат уюштирди.

- Сиз учун шу йилги Суперлига ўйинлари омадли ўтди. Нима учун 2017 йили ҳозирги Азиз Турғунбоевни кўрмаганмиз?

- Якунига етган мавсум ажойиб ўтди. "Навбаҳор" учун эса юксалиш йили бўлди. Ўн тўрт йилдан сўнг жамоамиз совринли ўриндан жой олди. Вилоят ҳокимимизнинг яратиб берган шароитлари, эътиборлари туфайли ҳам кучли учликка кира олдик. Саволингизга келсам, буни Спорт ТВ орқали деярли барча ўйинларни олиб берилганлиги билан изоҳлашим мумкин. Кейин ҳам шу усулда ТВ ишлашда давом этса, янги-янги кашфиётларни кўриш мумкин.

- Ушбу мавсумда ёдда қолган ўйинингиз қайси бўлди?

- Мавсум аввалида меҳмонда ОКМКга қарши кечган учрашув.

- Сиз Роналдучимисиз ёки Мессичи?

- Мен кўпроқ португалиялик Роналдунинг ўйинини кузатиб бораман.

- Мен сизни Мессичи деб юрардим. Ўша ОКМКга урган голингиздан сўнг сизни Мессига қиёслаганимда, "Навбаҳор" томониданидан шуни эшитдимки, сиз Мессини унчалик ёқтирмас экансиз.

- Мессини ёқтирмайман деёлмайман. Унинг ўйинлари ҳам ёқадику, аммо ёшликдан Роналдунинг ўйинларини кузатиб келганлигим учун Криштиануга ишқибозман.

- Роналдуга қизиқсангиз нима учун унинг услубида ўйнамайсиз? Ўйинингиз кўпроқ Мессиникига тортадику.

- Чапақай бўлганлигим учун (кулиб).

- Терма жамоамиз катта мусобақа олдида турганлиги учун қайси жамоага ўтишингиз ёки "Навбаҳор"да қолишингиз ҳақида сўрамайман. Бошқачароқ савол бераман. Сизга "Навбаҳор" билан кейинги мавсумни ҳам бирга ўтказиш қийинми ёки янги жамоага қовушиб кетишми?

- Иккаласи ҳам қийин. Янги жамоада янгича муҳит, янгилар билан чиқишиб кетиш учун вақт керак. Қоладиган бўлсам, бу йил зўр ўйнаган бўлсам кейинги мавсум кўринмай қолишим мумкин. Икки тарафни ҳам яхшилаб ўйлаб кейин қарор чиқараман.

- "Навбаҳор", олимния терма жамоамиз ва миллий жамоамиз ўртасида қандай фарқларни кўряпсиз?

- Уччала жамоа ўртасидаги фарқ жудаям катта. Мисол учун, "Навбаҳор"да ўйинлар мен орқали ташкил қилинса, термаларда эса бошқача. Терма жамоаларда Ватан шаъни учун майдонга чиқилади. Клубдаги муҳит бошқача, термадаги муҳит ҳам ўзгача.

- "Навбаҳор"даги муҳит мухлисларга ҳам боғлиқ.
- "Навбаҳор"нинг асосий кучи мухлислардир. Шунинг учун ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади. Мен қаерга кетишимдан қатъий назар, "Навбаҳор" мухлисларининг олқишлари қулоғимда жаранглаб тураверади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить