» » Фарҳод Умаралиев: «Навбаҳор»нинг янги мавсумдаги мақсади чемпионлик»

Фарҳод Умаралиев: «Навбаҳор»нинг янги мавсумдаги мақсади чемпионлик»

Фарҳод Умаралиев: «Навбаҳор»нинг янги мавсумдаги мақсади чемпионлик»Якунига етган мавсумда бронза медалларини қўлга киритилишида «Навбаҳор» мухлисларининг ўрни беқиёс. Шу боисдан биз «Навбаҳор» мухлислар клуби» етакчиси Фарҳод Умаралиев билан боғланиб, «Навбаҳор»нинг янги мавсум режалари ҳақида у киши билан суҳбат уюштирдик.

- Суҳбатимизни ўтган мавсум ҳақидаги савол билан бошласак. Мавсум якунига келиб «Навбаҳор» бронза медалларига эга бўлди. Орадан анча вақт ўтгач яна «лочинлар» совриндорлар сафига қайтишди. Айтингчи, «Навбаҳор» ниманинг эвазига кучли учликка кира олди?

- Биринчи навбатда эътибор. Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва Наманган шахар ҳокими Шавкат Абдураззақовларнинг клубга бўлган эътиборлари, клуб мутасаддиларининг меҳнати ва албатта мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари туфайли «Навбаҳор» ижобий натижаларга эришди деб айтиш мумкин.

- Табиийки «Навбаҳор» бу мавсум учинчи ўринни қўлга киритгач, мухлислар келгуси йилда жамоадан янада юқори чўққини кўзлашини кутишади. Клубнинг келгуси режалари қандай? Жамоа янги мавсумда яна чемпионлик учун курашадими?

- Албатта. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, «Навбаҳор»нинг янги мавсумдаги мақсади чемпионлик бўлади. Жамоа олдига янги мавсумда чемпионлик вазифаси қўйилган ва Худо хоҳласа бу натижага албатта эришамиз. Биласиз, ҳозир ҳамма клублар таътилда лекин, «Навбаҳор» клуби раҳбарияти таътилга чиқмади. Раҳбарият ҳар куни янги футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунига етиши билан албатта эълон қилинади. Ҳозирги пайтда ПФЛ томонидан қўйилган талаблар бор. Яъни ҳозирча ҳеч бир клуб ПФЛ қўйган талабни бажармагунча янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. Шу сабабли биз ҳам бошқа клубдан келган футболчилар билан шартнома қилолмаймиз. Лекин бу билан ишлар тўхтаб қолмади. «Навбаҳор» клуби селекционерлари таътилсиз изланишда давом этишмоқда.

- Бугун телеграм ижтимоий тармоғидаги шахсий каналингизда «Навбаҳор» бир неча футболчилар билан келишиб бўлгани ва ПФЛ талаби туфайли уларнинг номини ошкор қилолмаслигингизни айтиб ўтдингиз. Мухлисларни эса бу қизиқтираётгани бор гап. Ушбу футболчиларни ҳеч бўлмаганда мухлисларга бирон усулда таърифлаб бера оласизми? Айтайлик улар орасида авваллари «Навбаҳор»да тўп сурганлари ёки маҳаллий футболчилари борми?
- Биласизми бизда, Ўзбекистонда, кўпинча маҳаллий футболчиларни қадрига етмай, кўпроқ маҳаллий бўлмаган футболчиларга таклиф билан чиқилади. Шахсий фикримча бу нотўғри нарса. Буни мен ўз фикрим билан айтябман. Андрей Канчелськиснинг фикри ҳам бу борада менга манзур бўлди. Канчелськис айтдики, «Навбаҳор»га маҳаллий бўлган барча футболчиларни чақириб синовдан ўтказаман. Мен фаъмиляга қараб ўтирмайман, мен уларнинг ўйинига қарайман» - деди. Шунинг учун ҳам клуб раҳбарияти ҳозир наманганлик бўлган футболчиларни жамоага чақирмоқда ва Ўзбекистонда ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлисларни қалбига йўл топа олган футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Ишонинг, мухлислар ҳар бир футболчининг номини эшитганда хурсанд бўлади. Худо хоҳласа «Навбаҳор» ўз олдига қўйган мақсадларга албатта эришади. Бунда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари муҳим. Яъни биз жамоамизни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Мухлисларга айтмоқчиманки, албатта, яқин кунларда сиз «Навбаҳор»да кутаётган ўша футболчиларнинг номи барча футболга оид сайтларда ва ижтимоий тармоқларда катта мавзу бўлади ва албатта сиз, мен наманганликман, бизнинг трансферлар энг зўри бўлди деб бемалол фахрланишингиз мумкин, бунга мен ишонаман.

- Жамоанинг етакчи футболчилари ҳисобланган Азизбек Турғунбоев ва Остон Ўруновларнинг «Навбаҳор»ни тарк этаётганликлари қанчалик ҳақиқат ва бунга шахсий муносабатингиз?

- Ҳозирча бу икки футболчининг клуб билан амалда шартномаси мавжуд. Кетиш ёки қолиш тўғрисидаги саволингизга келсак бунга жавоб бериш менинг ваколатимга кирмайди. Чемпионатнинг сўнгги туридаги ўйиндан кейин Азизбек билан гаплашганимда «Навбаҳор»да қолиб шу ерда ўйнашини айтганди. Остон Ўрунов билан биз ПФЛ томонидан ўтказилган  Тошкентдаги тадбирда бирга бўлдик. У билан ҳам гаплашганимда Ўзбекистонда қолса албатта «Навбаҳор»да ўйнашини таъкидлаганди. Лекин, шуни ҳам тушунишимиз лозим. Агар Остон легионер бўлиб чет элга кетадиган бўлса, биз уни фақатгина қўллаб-қувватлашимиз ва унга омад тилашимиз керак.

- Телеграмда «Навбаҳор» мухлислар клуби»нинг шахсий канали @FKMUHLIS линки орқали фаолият юритмоқда. Бизга маълумки канал очилганига ҳали унча кўп вақт бўлмади. Аммо унинг кузатувчилари сони анчагина салмоқли. Айтингчи, каналнинг қисқа фурсатда бу даражага чиқишида нималар муҳим рол ўйнади?

- Менимча қисқа фурсатда бу даражага чиқишнинг омили бу рақобатда деб ўйлайман. Телеграм тармоғида Наманганда яхши-яхши каналлар бор. Шу каналлар бизга рақобатчилик қилди. Албатта бу - дўстона рақобат. Улар ҳам меҳнат қилишади, изланишади. Мухлисларга янгилик етказиш учун тиним билмай қўлларидан келганича маълумот беришади. Айнан бошқа каналларнинг яхшигина рақобати туфайли бизда катта ўсиш бўлди. Кейинги яна бир муҳим жихат, канал очганимда ўзим учун яхши ёрдам бера оладиган админларни таклиф қилдим. Фурсатдан фойдаланиб мен билан елкама-елка иш олиб борган ва олиб бораётган админларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Бу ютуқ айнан уларники. Уларнинг меҳнати сабаб биз бугун «Навбаҳор» ва мухлислар учун ишлайдиган яна бир яхши каналга эга бўлдик.

- Янги мавсумга режалар қандай? Мухлислар билан биргаликда қандай янгиликларга қўл урмоқчисизлар?

- Албатта бу борада ҳам бир қатор режаларимиз бор. Энди фақатгина «Исландча қарсак»лар билан чекланиб қолмаймиз. Янгича ғояларимиз бўлади. Жамоамизнинг янги мадҳияси бўлади. Тасаввур қилинг, бутун стадион клуб мадҳиясини куйлаб, ўзгача тарзда «Навбаҳор»ни қўллаб-қувватласа қандай чиройли манзара пайдо бўлади. Шунинг ҳозир режамизда бор, яқин кунларда буни ўзим ҳам оммага эълон ҳам қилиб қолсам керак. Яъни, энг зўр мадҳияни бизга тақдим этган мухлисми, ижодкорми бўлса унга бир соврин топширишни ўйлаб турибман. Ушбу совринни шахсан ўз ҳисобимдан ғолибга тақдим қиламан. Энг чиройли мадҳия эгасига ушбу соврин топширилади.

- «Навбаҳор» мухлисларига тилакларингиз?

- Авваламбор ортда қолган мавсум учун барча наманганлик футбол мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Кириб келаётган янги йил ҳам барчамиз учун омадли келишини тилайман. Мухлисларимизнинг хонадонларидан қувончли кунлар аримасин. Ҳеч қачон касал бўлишмасин. Ҳамиша соғлик-саломатлик тилайман. «Навбаҳор» мухлислари, сизлар энг зўрисиз, етакчисиз. Жамоамиз нима соврин ютса албатта у сизники, бизники, барчамизники. Ҳамма совринларни бирга қўлга киритамиз. Ўзбекистон клубларининг мухлислари орасидаги етакчиликни ҳечкимга бериб қўймаймиз. Бундай ҳислат биздан аввалгиларда ҳам бўлган, биздан кейин ҳам бўлади насиб қилса. Шу ўринда яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Йил якунида бўлиб ўтган тадбирда «Барқарор мухлислар» соврини қўлга киритган эдик. Бу ўз-ўзидан бўлмади. Бунда бизга фахрий мухлисларимизнинг дуолари катта мадад бўлди. Менга яқиндан ёрдам бериб, иссиқни иссиқ, ёмғирни ёмғир демай катта меҳнат қилган «Сардорлар» жамоасига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг кўрсатган ёрдамлари менга қўшимча куч бўлиб турди. Барча мухлисларимизга раҳмат! Соғ бўлишсин!

@Navbahorfans канали админи суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить