» » Сариков: «Чемпионликдан бошқаси энди қониқтирмайди»

Сариков: «Чемпионликдан бошқаси энди қониқтирмайди»

Сариков: «Чемпионликдан бошқаси энди қониқтирмайди»Кеча бир гуруҳ мухлислар билан учрашган НФА вице-президенти Шамшод Сариков ишқибозларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

- «Навбаҳор»ни бугунга қадар жами уч нафар легионер футболчи расман тарк этиб улгурди. Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Игор Голбанлар жамоа билан шартномаларини узайтиришди. Азиз Турғунбоев масаласига келадиган бўлсак, унинг жамоа билан 2020-йилга қадар шартномаси мавжуд. Остон Ўрунов билан хориж клубларидан яхши таклиф бўлсагина жамоадан кетиши келишиб олинди. Аъзам Алиев билан жамоа ўртасида шартнома мавжуд. Аммо, унинг ўзи кетишни истаса биз бунга тўсқинлик қила олмаймиз. Санат Шихов билан оғзаки келишувга эришгандик. Аммо, маълум бир сабабларга кўра Шихов янги мавсумни бошқа жамоа сафида бошлайдиган бўлди. Янги мавсумда жамоамиз таркиби кескин кучайтирилиши бор гап. Керак бўлса, ҳар бир позицияга иккитадан кучли футболчи бўлиши лозим. Вилоят ҳокимимиз Хайрулла Ҳайитбоевичнинг шахсан ўзлари бунга бош-қош бўлмоқдалар. У киши ҳар кун уч, тўрт бор футболдаги ишлар ҳақида ҳисоботларни сўраб турадилар. Хайрулла Ҳайитбоевич келаси мавсумда жамоа олдига фақат ва фақат чемпионликни мақсад қилиб қўйдилар. Бундан бошқаси энди бизни қониқтирмайди. Шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззаков билан ҳам тез-тез учрашиб, маслаҳатлашиб турибмиз. Ҳозир барчамизнинг фикру ҳаёлимиз «Навбаҳор»ни чемпион қилишга қаратилган, - дейди Шамшод Эргашович ўз нутқи мобайнида.


Таъкидлаб ўтиш жоиз, айни дамда Ўзбекистон чемпионатида мавсум якунланиб, танаффус юзага келган бўлсада, «Навбаҳор» расмийлари таътилга чиқмаган ҳолда жамоа келажаги учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишмоқда. Андрей Канчельскис танлаб кетган футболчилар билан музокаралар бошлаб юборилган. Катта эҳтимол билан уларнинг кўпчилиги «Навбаҳор» билан битим тузади. Ҳужум чизиғига эса Канчельскиснинг ўзи икки нафар хорижлик футболчини олиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақида унинг ўзи ҳам айтиб ўтган. скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить