» » Турғунбоев: «Сўнгги қарорим - «Навбаҳор»да қоламан»

Турғунбоев: «Сўнгги қарорим - «Навбаҳор»да қоламан»

Турғунбоев: «Сўнгги қарорим - «Навбаҳор»да қоламан»Хабарингиз бор, «Навбаҳор» футболчиси Азизбек Турғунбоев «Пахтакор» жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Турғунбоев билан боғландик.

- Бугун кўплаб сайтларда сизнинг «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик хақиқат?

- Тўғри, «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, менинг якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар учун, мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.

- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?

- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Мен ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекганман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлишини мумкин эмас.

- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?

- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. Фурсатдан фойдаланиб, «Пахтакор» жамоаси раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан. Менга эътибор қилиб жамоаларига таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман. Аммо, менинг юрагим «Навбаҳор»да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, мен яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.

- «Навбаҳор» машғулотлари 5 январдан бошланади. Сиз бу вақтда терма жамоа билан Осиё Кубогида иштирок этасиз. Айтингчи, сиз машғулотларга қачондан қўшиласиз?
- Мен мусобақадан қайтишимиз билан «Навбаҳор» сафига келиб қўшиламан. Ҳаттоки дам ҳам олмасдан жамоа билан бирга бўлмоқчиман. Мухлислардан сўрардимки, биз сафарга кетганимизда ортимиздан дуо қилиб туришса. Биз эса уларнинг юзларини ёруғ қилиб, ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз ва насиб қилса Осиё чемпиони бўлиб қайтамиз.


Фарҳод Умаралиев суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить