» » Турғунбоев ва ПФЛ

Турғунбоев ва ПФЛ

Турғунбоев ва ПФЛ
Азиз Турғунбоев машмашаси чиққанидан хурсандман. Отнинг ўлими, итнинг байрами деган хаёлга борманг. Одамлар ПФЛ нима учун шартномаларга аралашади, деб жар солаётган бир вақтда, бунинг сабабини осон тушунтириш имконияти пайдо бўлди. Турғунбоев муаммоси икки жиҳати билан эътиборли:

🔸 бир футболчи учун рақобат шундай бўлса, бундан футбол ютади;
🔸 бир футболчи олган сабоқ қолган футболчиларга ҳам ўрнак бўлади.

Турғунбоев масаласида “Пахтакор”ни айблаётганларга бироз шошилмасликни маслаҳат бераман. Айни вақтда “Пахтакор” ўз ишларини пухта ва профессионал йўлга қўяётган камсонли футбол клубларидан бири. Аммо бу жамоа сўнгги икки йилда икки марта бир ҳолатда қолиб кетди. Ўтган сафар Икром Алибоев билан шартнома тузиб, кейин уни қўйиб юборди. Бу сафар эса Азиз Турғунбоев билан шу иш такрорланди.

ПФЛ шу каби ишлар бўлмаслиги учун ҳам шартнома шартларини Европа стандартларидан олиб, ўзи белгилаб берди. Турғунбоев ва Алибоев масаласи — эскилик сарқити, яъни, ҳамма ўзи билганича иш тутган (энди ундай бўлмайди). Агар биз истаётган сиёсат амалга ошса ва қолганлар ҳам буни қўлалаб-қувватласа, 2019 йилда бундай дилхираликлар умуман бўлмайди. Чунки:

🔹 футбол клублари шартномалар қанча муддатга тузилаётгани ҳақида расман баёнот беради;
🔹 футболчи билан тузилган шартнома бир ой ичида ПФЛ рўйхатидан ўтмаса, ҳеч қандай кучга эга бўлмайди;
🔹 футболчи шартномаси якунига 6 ой вақт қолганида исталган бошқа таклифга розилик беришга ҳақли бўлади;
🔹 икки клуб билан бир вақтда шартнома тузган футболчи дисквалификация бўлади.

Одамларимиз ҚҚС ҳақида тушуниб бораётгани каби, футболчилар ҳам шартнома, ойликдан ушланадиган солиқлар, футболдаги қоидалар ҳақида яхши билиши шарт. Ақли етмаса айб эмас, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли. Шунга ҳам мурожаат қилмай, ўзбошимчалик билан иш қилса, буниси катта айб. Бунинг бадали албатта бўлади.

Икром Алибоев ва Азиз Турғунбоев “Пахтакор”дан миннатдор бўлиши керак. Чунки клуб охиригача ишни олиб борса, бу футболчиларга қимматга тушиши мумкин эди. “Пахтакор” эса терма жамоага номзод футболчилар бўлгани учун ҳам ҳозирча марднинг ишини қилди.

Бироқ “Навбаҳор” раҳбарияти ҳам Турғунбоевни олганидан хурсанд бўлмасин. Азиз Турғунбоев келаси мавсум ўйнайдими ёки йўқ — буни ПФЛ ҳал қилади. Мен аниқ айтишим мумкин бўлгани, “Навбаҳор” аёллар ва футзал жамоалари билан ҳисоб-китоб қилмаган. “Навбаҳор” зиммасидаги қарзларидан қутилмай туриб, қолган футболчиларга таклиф билан чиқишга шошилмасин. Клуб Марадонани олиб келганида ҳам, қарзларидан қутилмай туриб, бирор футболчини рўйхатдан ўтказмайди.

Турғунбоевнинг “Навбаҳор” билан 2018 йилнинг 30 ноябрига қадар шартномаси бўлган ва бир кун аввал кейинги шартномага имзо чеккан. Бироқ факт шундан иборатки, Турғунбоев “Пахтакор”да ўйнашни кўпроқ истаётганди.

🔸 футболчи қаерда ўйнашини истиҳола қилмай, конкрет айтишни ўрганиши керак. Уни ҳар қандай босимлардан қонун ҳимоя қилади. Ўзинг учун ўл етим, дейишган, унинг орзулари учун кимдир курашмайди, ўзи курашади;
🔸 футболчи ҳеч қачон икки клуб билан шартнома тузмаслиги керак, йўқса у мухлислар учун фоҳиша футболчи бўлиб қолади;
🔸 футболчининг ақли бу каби ишларга етмаса, у соҳа мутахассисларидан маслаҳат олиши керак, дуч келган ҳужжатга имзо чекавермай.

Эндиги фикрлар “Навбаҳор” раҳбариятига тегишли.

🔹 клуб бирор футболчини олиб қолишни истаса, шартнома тугашини кутиб ўтирмай, шартнома якунига 1 йил қолганидаёқ ҳаракатга тушиши керак. Шундай биз уни профессионал клуб деб айта оламиз;
🔹 клуб футболчи билан шартнома тузса, бу ҳақда расман баёнот бериши керак, ишни ими-жимида битирмай;
🔹 клуб бу каби ишлар билан машғул одамини расман оммага таништириши керак. ПФЛ буни талаб қилиб олади;
🔹 клуб ҳар қандай вазиятда ҳам одамларнинг танловини ҳурмат қилишни билиши керак.

Ҳозир хурсанд қиладиган биргина томони бор: вилоят раҳбари футболга бефарқ эмас ва унга катта ёрдам беряпти. Бироқ шунда ҳам у футболни яхшироқ тушунадиган кишиларга суянгани маъқулроқ. Чунки футбол шундай спорт турики, у сиёсатни ўзига аралаштиришни истамайди. Бутун дунё допинг масаласида иккига бўлиб ётган бир пайтда, футбол оиласи бежизга бир бутунлигини сақлаб қолмаяпти.

“Локомотив”нинг Икром Алибоев билан, “Навбаҳор”нинг Азиз Турғунбоев билан шартномаси қанчага мўлжаллангани ҳақида кўпчилик билмаган. Муаммолар шундан бошланган.

“Пахтакор” ҳақида илиқ фикрлар билдирдим. Аммо клуб ҳам битта кичик хатога йўл қўйган. “Пахтакор” Турғунбоев билан ёзда шартнома имзолаганмиз деб иддао қилган. Аммо ўша вақтда шартнома имзоланган муддат 2019 йилнинг 1 январи бўлиб кетиб қолган. Одатда шартномалар шу вақтдан бошлаб тузилади.

“Пахтакор” Турғунбоевга ўтган йил бошидан буён қизиққанидан келиб чиқсак, шартнома чиндан ҳам ёзда имзоланган бўлиши мумкин. Бироқ биргина техник хато шунча ишга путур етказиши мумкин. Юридий ҳужжатларда биргина ҳарфнинг ўзгариши ҳам кўп нарсага жиддий таъсир этиши мумкин. Масалан, қуйидаги икки гапнинг бир-биридан фарқи катта:

а) сиз аҳмоқ, одам эмассиз;
б) сиз, аҳмоқ одам эмассиз.

Биргина вергулнинг қўйилиши қанчалик жиддий эканини кўриб турибсиз. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда ПФЛ қуйидагиларни талаб қилади:

🔸 шартнома муддатлари ва унинг шартлари ручкада эмас, компьютерда қорайтириб (ажратиб) кўрсатилади. Бу билан футболчиларнинг “оқ қоғоз”га қўл қўйиши бироз камаяди;
🔸 шартномалар масаласига мураббийлар аралашиши керак эмас, улар ўзининг вазифаси билан машғул бўлсин;
🔸 клубдан ҳайдалаётган ва клубдан қочиб кетаётган футболчилар масаласи “Футболчилар мақоми ва трансфери” регламентида белгилаб қўйилгани бўйича кўриб чиқилади, ҳеч кимга имтиёз берилмайди;
🔸 трансфер суммалари аниқ кўрсатилади, шартнома имзолаган футболчи борасида клуб матбуот хизмати ўша куниёқ маълумот беради;
🔸 футболчи олдин тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартнома тузади;
🔸 футболчининг товон пули кўрсатилади. Турғунбоев “Пахтакор”га жуда керак бўлса, шу пулни тўлаб қўйиб, уни олиб кетиши мумкин. “Навбаҳор” эса товон пулини Турғунбоевнинг томони билан келишиб белгилайди.

Шу вақтгача футболдаги кўп ишлар панада қолиб кетган ёки ими-жимида қилинган. Энди шундай бўлмаслиги керак. ПФЛ ходимлари исталган вақтда футболчилар ва мураббийларга маслаҳат беришга, кўмаклашишга тайёр. Ярим йил ичида футболчиларнинг агенти (воситачи) сифатида ишлаб келаётганларнинг фаолиятини тартибга солувчи регламент ҳам ишлаб чиқилади.

P.S. Алибоев ҳам, Турғунбоев ҳам яхши футболчи. Улар билмай хато қилгани тушунарли, шунинг учун ҳам уларни жиддий жазолаш фикридан йироқман. Аммо бундан буёғига футболчилар билсинки, улар бу каби ишлари учун ҳар икки клубдан ҳам, умуман, футболдан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Мақсад — футболчиларни синдириш эмас, мақсад уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Бунинг учун эса ўша футболчиларнинг ўзларида ҳам истак бўлиши шарт.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Қишги трансфер
Келди Кетди
С. Лукич Д. Станоевич
М. Маматхонов Д. Никач
А. Исроилов Т. Пайович
О. Жўрабоев С. Сулаймонов
З. Тўраев А. Алланиёзов
А. Касьян Б. Эргашев
Б. Насимов А. Нўъмонов
F. Комилов Р. Ахмедов
Ш. Шаймонов А. Алиев
И. Соловьев А. Тўраев
Ў. Юсупов Д. Жабборов
Ж. Азимов И. Бойдедаев
К. Нажафалиев Ш. Каримов
А. Ахмедов Д. Хошимов
Кейинги учрашув
1-тур. март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Локомотив 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Навбаҳор 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Металлург 0 0
6 Бухоро 0 0
7 Насаф 0 0
8 Қизилқум 0 0
9 Қўқон-1912 0 0
10 ОКМК 0 0
11 Сўғдиёна 0 0
12 Андижон 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
32-тур. 30 ноябрь
0 - 3
Тақвим
«    феврал 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Логин
Пароль
Запомнить