» » Ёшларимиз дастлабки мағлубиятни тан олишди

Ёшларимиз дастлабки мағлубиятни тан олишди

Ёшларимиз дастлабки мағлубиятни тан олишдиКеча Ёшлар биринчилигида 8- тур ўйинларига старт берилди. “Навбаҳор” вакиллари меҳмонда Тошкентнинг “Пахтакор” клубидаги тенгқурларига қарши майдонга тушишди. Афсуски ушбу беллашувда Дурбек Умаралиев шогирдларининг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.

Биринчи бўлим майдон эгалари устунлигида ўтди. 17- дақиқага келиб бурчакдан узатилган тўпни Иброҳим Абдуллаев жамоамиз дарвозасига йўллаб учрашувда ҳисобни очди, 1:0. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна “ёш пахтакорчилар” ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Акобир Тўраев 19 дақиқада мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

30- дақиқага келиб “Пахтакор” ёшлари ҳисоб йирик кўринишга келтиришди. Жавоҳир Сидиқов ташкил этилган қарши ҳужумни гол билан якунлади. Икки дақиқа ўтгач яна Акбар Тўраев ўз номига гол ёздириб қўйди. Корнийчукнинг қайтарган тўпини “ёш шерлар” футболчиси дарвозамизга жойлади, 4:0. Танаффусга жамоалар ушбу ҳисобда йўл олишди.

Иккинчи бўли ҳам голларга бой бўлди. 48- дақиқада Тўраев “хет-трик”Ни нишонлаган бўлса, 60- дақиқага келиб Бехруз Саъдиллоев мезбонларнинг олтинчи голини Маматхонов қўриқлагане дарвозага урди. 76- дақиқадагина “Навбаҳор” ўйинчилари жавоб тўпи киритишди. Бурчакдан узатилган тўпни Илҳом Алибоев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди, 6:1. Учрашув охиригача мазкур ҳисоб сақланиб қолди. Шу тариқа ёшларимиз мавсумда дастлабки мағлубиятга учрашди.


“Пахтакор” – “Навбаҳор” - 6:1
Голлар: И. Абдуллаев (17), А. Тўраев (19, 32, 48), Ж. Сидиқов (30), Б. Садиллоев (64) – И. Алибоев (76).
"Пахтакор":
1. Ботирали Эргашев, 4. Иброҳим Абдуллаев, 5. Фаррух Йўлдошев, 7. Акобир Тўраев (22. Азиз Матмусаев, 78), 15. Равшан Хурсанов (19. Ойбек Мирзоҳидов, 74), 21. Бехруз Саъдиллоев, 23. Дониёр Ҳошимов (8. Юнусбек Абдувоҳидов, 80), 26. Сабит Синдаров (10. Савелий Абрамов, 69), 34. Нодир Йўлдошев (29. Ойбек Нурматов, 71), 36. Ойбек Қиличев (6. Шоҳжахон Нишонов, 60), 37. Жавоҳир Сидиқов.
"Навбаҳор": 12. Александр Корнейчук (1. Мирзохид Маматхонов, 46), 4 Қаҳрамон Маҳаммаджонов (19. Тошпўлат Неъматов, 73), 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Акбарали Холдоров (7. Илҳом Алибоев, 33), 8. Босит Раҳимов, 9. Ислом Абдуқодиров (15. Жавоҳир Олимжонов, 50), 10. Мўйдин Мамазулумов (20. Иброҳим Исмоилов, 67), 11. Дониёр Инамов (2. Азиз Умаров, 43), 14. Азиз Мамазоитов, 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов.
Огоҳлантиришлар: О. Қиличев (42), Ф. Йўлдошев (73) - М. Мамазулумов (4), А. Мамазоитов (47).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить