» » Жаҳонгир Меҳмонов: «Тўғри йўлдан кетяпмиз»

Жаҳонгир Меҳмонов: «Тўғри йўлдан кетяпмиз»

Жаҳонгир Меҳмонов: «Тўғри йўлдан кетяпмиз»
6 январдан қишги ўқув йиғин машғулотларига киришган Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан биргаликда клубнинг ўтган йилги натижаларига улкан ҳисса қўшган футболчилар билан ҳам янгитдан шартнома имзолашга эришди. Улар таркибида «лочинлар»нинг ҳимоя қўрғонидаги мустахкам устунларидан бири Жаҳонгир Меҳмонов ҳам бор. Қуйида эса футболчи билан кечган кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- «Навбаҳор»нинг ўтган мавсумдаги умумий иштирокини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Мавсум биз учун омадли келди. Шу билан биргаликда меҳнатимизга яраша чемпионатни совриндор сифатида якунладик. Агарда бунданда кучлироқ иштиёқ ва тиришқоқлик билан ўйинларга тайёргарлик кўрганимизда натижаларимиз бунданда яхшироқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўтган мавсум давомида қаердадир хато қилдик, қаердадир омад етишмади. Эндиликда йўл қўйилган камчиликлар учтида жиддий иш олиб борсак ўйлаган мақсадимизгс эришамиз деб ўйлайман.

- Жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис бу йилги таркибни ўзи шакллантиряпти. Шундай келиб чиқиб айтадиган бўлсак «Навбаҳор» ўтган йилгидан кўра мазмунлироқ ўйин намойиш эта оладими?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос услуби ва қарашлари бўлади. Барча мураббийлар ҳам яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Насиб қилса ажойиб натижалар ва чиройли ўйинлар кўрсатамиз.

- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Улар ҳақида бош мураббийимизга савол берсангиз яхши бўларди. Чунки, қайси футболчи қандай ҳолатда эканлиги уларга кўпроқ билинади. Биз эса майдонда улар билан бирга шуғулланаётганимиз учун аниқ бир нима дея олмайман. Шуниси аниқки, бу йигитлар профессионал, яхши футболчилар шунинг учун ҳам улар «Навбаҳор»га таклиф этилишди.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Албатта олтин медалларни. Бироқ бунинг учун кўпроқ меҳнат ва ҳаракат қилиш кераклигини яхши биламан.

- Мувафаққиятларингизга соя соладиган ҳодисалар ҳам бўлганми?

- Йўқ бўлмаган. Ота-онамни дуолари мени доимо барча нарсада яхши натижаларга эришишимга сабабчи бўлган. Айнан уларнинг дуолари сабабли ҳам мана шу даражага эришдим деб ўйлайман. Отам вафот этдилар энди уларнинг хотиралари учун янада ёрқинроқ ўйнашга интиламан.

- «Навбаҳор» маълум омиллар эвазига ОЧЛга йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Жорий йилдан кубок беллашувлари учун ҳам жиддий эътибор қаратиш кераклиги гапириляптими?

- Албатта, бундан буён ҳар бир ўйин, ҳар бир натижа учун фақат ва фақат ғалаба илинжида майдонга чиқамиз.


Х. ЮСУПОВ тайёрладискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить