» » Ҳоким топиб бераётган пулни тўғри ишлатиш лозим

Ҳоким топиб бераётган пулни тўғри ишлатиш лозим

Ҳоким топиб бераётган пулни тўғри ишлатиш лозим
Бу 2016 йилги расм экан. Савол: расмни олиб ташлаганим билан постнинг маъноси ўзгариб қоладими?

Менга бир ҳафта аввал бошқа бир вилоятдан тадбиркор киши ёзганди. Ундан аввалроқ эса умуман бошқа бир вилоятда ўқитувчиларига зулм бўлгани ҳақида ўқигандим. Шунинг ўзи етади.

Бу каби ишнинг олди олинган бўлса — хурсандмиз. Бироқ ҳозир ҳам Ўзбекистоннинг қаеридадир шундай ишлар давом этмаётганига кимдир кафолат бера оладими? Ҳоким пул топиб бераётган бўлса, ўша пулни стадион ва академия учун ишлатиш тўғрироқ. Совринлар учун кураш олиб борадиган “юлдузли таркиб”ингизни эса пишириб енг.

Чунки шундай таркиблар йиллар давомида ҳеч нарса бермади. Бор-йўғи 2 та академия ва 1 та яхши футбол мактаби эса Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия термасини ушлаб турибди.

​​Бир саволни кўп беришади: “мен қайсидир футбол клубига пул ўтказиб беришга мажбурманми?”.

Умумий қилиб жавоб бераман: мажбур эмассиз. Агар футбол кимнидир қон қақшатиш, кимнингдир насибасига зўравонлик билан эга чиқиш эвазига ривожланиб қолса, бундай футболдан воз кечиш керак.

Ҳокимлар қўлига қараб қолган клублар учун айтган гапларимга қарғаганлар бўлди, ҳақорат қилганлар бўлди. Уларнинг гаплари тўпиғимгача чиқмайди, аммо юқоридаги суратда турган одамларнинг икки оғиз ноласи энг адолатли жойгача етиб боради.

Ҳоким яхши бўлиши мумкин, ҳоким фидойи бўлиши мумкин, ҳоким зўравон бўлиши мумкин ва албатта ҳокимларни бойлаб бермаган. Ҳокимлар ёрдамида кучли клуб тузиш абсурд. Яхшиси бор пулни пойдевор учун сарфлаш керак, бу боқимандаликдан қутилишнинг ибтидосидир. “Ҳокимимиз зўр одам, смета сўраяпти”, деганди яқинда бир клуб раҳбари. Мен унга ўша вилоятда сўнгги икки йилда 4 марта ҳоким алишганини эслатдим.

Ҳозирча фақат Нуриддин Зайниев (марҳум, собиқ Қашқадарё вилояти ҳокими) қуриб кетган футбол иморатигина иш беряпти. Ўқитувчининг арзимас пулига ёки фермернинг топганига кўз олайтириш билан футболни кўтармоқчи бўлганлар аслида футболни ерга ураётганларга ўхшайди.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить