» » Қайси футболчилар Қримга кетди?

Қайси футболчилар Қримга кетди?

Қайси футболчилар Қримга кетди?Хабар берганимиздек, «Навбаҳор» жамоаси илк хориж йиғинини ўтказиш учун Қримга йўл олди.

Тўғриси, «Навбаҳор» охирги марта қачон чет элда йиғин ўтказганини эслолмадим ҳам. Эсимда, 2010 йил жамоамиз Украинанинг серқуёш Алушта ўлкасида Виктор Жалилов бошқарувида машғулотлар олиб борганди. Ҳозирги йиғинлар шуни англатмоқдаки - клубга эътибор кучли. Бунинг учун раҳбарларга миннатдорчилик билдирсак арзийди.

Жамоамиз билан Қримга йўл олган делегация ҳақида маълумот олишга уриндик. Клуб матбуот-хизмати қишги уйқуга кетган, уларни «тепиб» ҳам уйғотиш қийин. Айрим футболчиларимиздан янгиликлар олишга уриняпмиз. Демак, биздаги маълумотларга кўра, Қримга қуйидаги футболчилар йўл олишган:

Мирзоҳид Маматхонов, Ғиёс Комилов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Шаҳзод Шаймонов, Абдужамол Исроилов, Улуғбек Оқназаров, Зафар Тўраев, Баҳодир Насимов, Александр Касьян ва бир нечта ёш футболчилар.

Хориждаги йиғин давомида таркибга легионер футболчилар қўшилиши кўзда тутилган. Қримдаги йиғин ўн кун давом этади. У ерда иккита назорат учрашуви ҳам ташкил этилади. Рақибларнинг бири маҳаллий Таврия жамоаси бўлади.

Терма жамоаларимиз ихтиёрида бўлиб турган Остон Ўрунов, Азиз Турғунбоев, Даврон Ҳошимов ва бошқа янги футболчилар жамоамизнинг кейинги йиғинидан таркибга қўшилишади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить