» » Назорат баҳси. «Севастополь» - «Навбаҳор» 0:2

Назорат баҳси. «Севастополь» - «Навбаҳор» 0:2

Назорат баҳси. «Севастополь» - «Навбаҳор» 0:2
Бугун «Навбаҳор» Қримдаги иккинчи назорат учрашувини «Севастопол»га қарши ўтказди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки хавфли вазиятни севастополликлар содир этишди. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

8-дақиқада жамоамизнинг жавоб ҳужумини Александр Касьян гол билан якунланди - 0:1.

15-дақиқада мезбонларнинг жарима тўпини Юсупов маҳорат билан қайтариб қолди.

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо оқ формадаги ҳимоячиларимиз анча ишончли ўйин кўрсатишмоқда.

38-дақиқада вакилларимиз яна бир бор Троцкий дарвозасини ишғол қилишди. Голни бу сафар Иван Соловьев киритди - 0:2.

Биринчи бўлим «Навбаҳор»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар билан бошланди. Жамоамиз асосан ҳимояланмоқда, севастополликлар бир нечта хавфли вазиятлар яратишга уриниб кўришди. Кетма-кет уч марта узоқ масофадан йўлланган тўплар ноаниқ чиқди.

Ҳар икки жамоа таркибида ўзгаришлар бўлди. Таркиби бутунлай янгиланган «Севастополь» гол киритишга яқин келди.

61-дақиқада Александр Касьян дубль қайд этиши мумкин эди. Деярли дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллашга кеч қолди.

70-дақиқада Ўткир Юсупов жамоамизни голдан сақлаб қолди. Мезбонлар вакили жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаганди.

79-дақиқада Абдужамол Исроиловнинг жарима майдони ичига кириб берган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

Учрашув жамоамиз ғалабаси билан якунланди!

Ўртоқлик учрашуви
Қрим Арена. 16:00

«СЕВАСТОПОЛЬ» - «НАВБАҲОР» 0:2

Голлар:
Касьян 8, Соловьев 38

«Севастополь»: Троцкий, Матвиенко, Климентовский, Опарин, Солович, Супрун, Мироненко, Османов, Скворцов, Кива, Прокопенко.
Захира: Науменко, Загребельный, Яблонский, Гевлич, Ференчак, Медведенко, Голенков, Смирнов

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шаймонов, Иван Соловьев, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян
Захира: Мирзоҳид Маматхонов, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шохруҳ Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров, Обид Жўрабоевскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить