» » Сериал давом этади. Турғунбоев агентни танимайди!

Сериал давом этади. Турғунбоев агентни танимайди!

Сериал давом этади. Турғунбоев агентни танимайди!
Бундан бир неча кунлар аввал юртимиздаги интернет нашрлардан бирида Азизбек Турғунбоевнинг агенти билан бўлган интервью чоп этилган эди. Қизиқ томони шу кунгача кўриниш бермаган агент энди пайдо бўлиб қолгани кўпчиликни ажаблантирди. Қолаверса, янги мавсумга Қримда тайёргарлик олиб бораётган жамоа ва Азизбекнинг «Навбаҳор»дан кетиш ёки қолиш ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритиш мақсадида бироз аввал Азизбек билан боғландик ва барчани қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

"Олдин ҳам айтгандим, яна айтаман. «Навбаҳор»да қоламан. Агент билан боғлиқ гапларга келадиган бўлсак, мен ҳатто уни танимайман ҳам. Ҳатто у билан кўришган ҳам эмасман. Ҳеч қанақасига у менга бутса олиб бермаган ҳам. Қанақасига ҳаётингизда бирон маротаба кўришмаган одам сизга бу нарсани қилиши мумкин? Бу ёлғон. Умуман агент деган кимса бўлмаган ҳаётимда. Кейин, мени шаҳсий ҳаётимни ҳал қилишга унинг ҳаққи йўқ.

Қримдаги тайёргарлик аъло даражада давом этмоқда. Кечаги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозондик. 31 январь куни Қримдаги сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Насиб қилса мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчимиз.

Кетишим ёки қолишим ҳақидаги гапларга келсак, мен «Навбаҳор» мухлислари учун ҳам жамоада қолдим. Қолаверса, шу вилоятда туғилиб ўсдим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шу даражага чиқдим. Мухлислардан ҳар-хил гап сўзларга ишонмасликларини сўрардим.

Баъзи мухлислар менга мурожаат билан чиқишмоқда. Сенга «Навбаҳор»да қолишинг учун шартномани мажбурлаб қилдиришдими, ёки кимдир босим ўтказяптими деб. Йўқ, биричидан бунақа нарсалар умуман бўлмаган. Мен ўз хоҳишимга кўра «Навбаҳор»да қолишни маъқул деб билганман. Турли хил ёлғонларни одамлар қаердан топишади ҳайронман. Ёлғон гапларга ишонмаслигингизни сўрайман. Мен вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу инсон ҳаётим давомида кўплаб ёрдам бердилар. Мен учун шунчалик куюниб, қайғураётганликлари учун барча ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Тушунинглар! Шундай раҳбарлар ва жонкуяр мухлислар борлиги учун ҳам «Навбаҳор»да ўйнамоқчиман «Навбаҳор»да, - дейди Азизбек Турғунбоев


Турғунбоевнинг бу гапларини ўқиб, шунчаки ҳақли савол туғилади. Хўп, Турғунбоев ўша агент билан таниш эмасакан. Нега ўша суҳбат чиққан заҳоти раддия берилмади? Матбуот котибимиз нима ишлар билан банд?
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить