» » "Евпатория": "Раҳмат сенга, "Навбаҳор"!

"Евпатория": "Раҳмат сенга, "Навбаҳор"!

"Евпатория": "Раҳмат сенга, "Навбаҳор"!Кеча бўлиб ўтган "Евпатория" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбон жамоа матбуот хизмати "Навбаҳор"га миннатдорчилик билдириб ўтди.

Ўзбекистоннинг "Навбаҳор" жамоасининг Қримга келиб йиғин ўтказиши кўп мухлисларни ҳайратлантирди. Наманганликлар нима учун бу ерга келишди, ахир уларда ҳам ҳаво иссиқку? Биз бу савол билан жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскисга юзландик.

"Мен бу ерга биринчи марта келаётганим йўқ. Россия талабалар терма жамоаси билан аввал ҳам йиғин ўтказиш учун келганмиз. Бу ерда майдондан тортиб, биз истиқомат қилган меҳмонхонагача ажойиб шароитлар яратилган. Наманганда йиғин ўтказганимиздан сўнг, муҳитни алмаштириш ҳам лозим эди", - дейди Канчельскис.

"Лочинлар"га қарши назорат учрашувларида "ТСҚ-Таврия", "Симферополь" ва "Евпатория" жамоалари рақиблик қилишди ва барча учрашувларда ўзбекистонликлар зафар қучишди. "Евпатория"га қарши учрашувдан аввал маҳаллий мухлислардан бири "Навбаҳор" футболчиларига қарата мезбон жамоани кўп ҳам "қийнамасликни" ҳазиломуз тарзда илтимос қилди. Бу эса ҳар икки жамоа футболчиларини юзига табассум олиб келди.

Кечаги учрашувдан сўнг бизга футбол байрами олиб кирган "Навбаҳор"нинг сафари ўз якунига етди. Учрашув якунлангач Андрей Канчельскис ва мезбонлар мураббийи Алексей Грачёв илиқ суҳбатлатлашишиб, ўйин учун бир-бирларига миннатдорчилик билдиришди. Канчелькис яна бир бор яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам ўзаро ҳамкорлик давом этишига умид билдирди. Биз ҳам ҳамкорлигимиз давом этишини истаб қоламиз, - дейилади хабарда.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Тақвим
«    август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Логин
Пароль
Запомнить