» » Сариков: «Қарорни ҳурмат қилиш лозим»

Сариков: «Қарорни ҳурмат қилиш лозим»

Сариков: «Қарорни ҳурмат қилиш лозим»
Xабарингиз бор, бугун ЎФА Азиз Турғунбоев иши бўйича ўз қарорини эълон қилди. Унга кўра «Навбаҳор» вингери энди ёзгача ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари «Навбаҳор»нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 1 йил муддатга футболдан четлатилди. «Пахтакор» спорт директори Жаъфар Ирисметов «Навбаҳор» вице-президенти Шамшод Сариковлар ҳам ЎФА қарорига биноан 6 ой муддатга футболдан четлатилди. Биз юқоридаги масалалар борасида Шамшод Сариков билан боғланиб «Навбаҳор» футбол клуби вице-президентидан интервью олдик.

«Навбаҳор» мухлислари нафақат клубнинг балки, клуб ҳодимларининг ҳам тақдирига бефарқ эмасликларига яна бир бор амин бўлдим. ЎФАнинг бугунги қароридан сўнг наманганлик мухлислар тинимсиз қўнғироқлар қилиб ҳол-аҳвол сўрашмоқда. Керак бўлса ижтимоий тармоқларда мен билан боғланиб “Ака, биз сиз биланмиз” деб далда бериб қўллаб-қувватлаб туришибди. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги хабарларга келадиган бўлсак ЎФАнинг қарорини биз албатта ҳурмат қилишимиз лозим. Қарорни тўғри деб қабул қилдим. Тан олишимиз керак, регламентни бузиш каби хатоликлар бўлган. Умид Аҳмаджонов тўғри йўлдан кетмоқда. Бундай ишлар учун кескин чоралар кўришни тўғри қарор деб биламан ва шундай оқилона чоралардан сўнг футболда ўсиш ва ривожланиш бўлади. Энди бундай ҳолатларни такрорламаслик учун клубдаги баъзи ҳодимларни алмаштирамиз ва малакаларни оширамиз.

Азиз Турғунбоев ҳақидаги бугунги гаплардан сўнг бир нарсани айтиб қўйишим керак. Турғунбоев «Навбаҳор» учун охиригача туриб берди. Мухлислардан илтимосим футболчини айбламасдан уни қўллаб-қувватлаб туришга чақириб қоламан. Турғунбоев ҳақиқий Наманган фарзанди эканлигини, «Навбаҳор»ни яхши кўришини ва мухлисларни ҳурмат қилишини ҳаммамизга кўрсатиб берди. Бу ерда ҳеч қанақасига Азизбекни айби бор деб ўйлаймайман. Футболчи балки хато қилгандир лекин, уни хато қилишга мажбур қилишган. Баъзи мухлислар ҳавотирга тушиб қолишмоқда. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, «Навбаҳор»ни орқасида фақат Сариков деган инсон эмас, унинг миллионлаб Наманган халқидек жонкуяр мухлислари бор.

Энди мен вақтинча футболдан узоқда бўламан. Лекин бир нарсани ваъда қиламан. Насиб қилса яқин кунларда «Навбаҳор» 4 та супер трансферларни амалга оширади. Бу бўйича ишларни бошлаб қўйган эдик, яқинда эълон қилинади. Ушбу трансферларга мен ўзим бош-қош бўлмасам ҳам, мен ишонган ҳодимлар бу ишларни охиригача етказиб қўйишларига ишонаман. Клубдаги ривожланиш асло тўхтаб қолмайди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам ёмон эмас лекин, чемпионлик йўлида таркиб яна кучайтирилади. Клуб ўз олдига қилиналиган ишлар бўйича узоқ йиллик режа тузган ва ушбу режа асосида ишлар амалга оширилади. Энди олдингидек «Навбаҳор» бўлмайди. Бундан кейин биз футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаймиз, янги юлдузларни кашф этамиз ва ушбу юлдузлар Европа майдонларида тўп суради. «Навбаҳор» ҳар томонлама профессионал клубга айлантирилади. Биз изланишдан тўхтамаймиз ва албатта ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Азизбек Турғунбоев ҳақида яна икки оғиз. Мухлислардан турли хил миш-мишларга ишонмасликларини, Азиз ундай экан, Азиз бундай экан деган гапларни гапирмасликларини сўраб қоламан. Чунки Азиз яна қайтараман, ҳақиқий мардни ишини қилди. «Навбаҳор» учун охиригача туриб берди. Бундан кейин ҳам туриб беради. Биз ҳам Турғунбоев учун ҳар доим туриб берамиз. Ҳозир футболчига фақат ва фақат мухлисларнинг далдаси керак. Биз, жамоамизнинг ҳар бир футболчисини хурмат қиламиз ва бу каби оғир ҳолларда уларни ёлғизлатиб қўймаймиз. «Навбаҳор» бу «Пахтакор»дан қўрқадиган олдинги «Навбаҳор» эмас. Бундан кейин ҳам «Навбаҳор», Сариковсиз ҳам «Пахтакор» ва бошқа Суперлига клублари билан бўладиган ҳар қандай муаммоларни ўзи ҳал қила олади. Жамоа шу ва шунга ўхшаш ишларда асло бўш келмайди. Бизнинг жамоа ҳар доим юқори мақсадлар учун курашишда давом этади», - дейди Шамшод Сариков
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

bahtiyor 7 феврал 2019 07:54
азизбек укам отанга рахмат сени шундай март ватан парвар наманганни севадиган килиб тарбия килган хали курасан бундан 100 марта яхши булади сени фудбол севар наманган халеи дуво килиб турибти . бошка футболистлархам сендан урнак олсин футболст узи тарбия килган халки учун футбол уйнайди сенга рахмат азизбек

Hoshimjon1199 6 феврал 2019 21:30
Умид Амаджонов: "Футболчи кимдандир ўрса, мана ЎФАга мурожаат илсин"

Азиз ТурунбоевУмид АмаджоновЎФА
Янгиликларни Телеграмда ўинг!
ЎФА ошидаги ўмиталар ва ниоят Азиз Турунбоев масаласини ёпди.
Унга кўра, бирйўла 5 киши футболдан маълум муддатларга четлаштирилди. ЎФА матбуот хизмати бу мавзу юзасидан ЎФА биринчи вице-президенти Умид Амаджоновнинг фикрлари билан изиди.
"Азиз Турунбоев масаласи ўз ечимини топди. Бу ишда бир эмас, икки ўмита аъзолари менат илди. Можарога алоадор деб гумон илинган шахслар бирма-бир чаиртирилиб, сўро илинди. Бу эса гап нимада эканини анилашга ёрдам берди", — деб гап бошлади Амаджонов.
— ўмита аъзолари иш олиб бораётган ватда улар билан кўришдингиз. Уларга нималар дедингиз?
— Иш бошланган ватда амма билан учрашдим. Гап-сўзлар, мурожаатлар, фикрлар хилма-хил бўлаётгани, уларга эътибор бермай, низомларда белгилаб ўйилгани бўйича адолатли арор чиаришларини сўрадим. Яъни, бу ерда еч бир клубга ён босиш ва кимнидир аяш шарт эмас эди. ар андай олатда ам айбдорлар адолатли жазога тортилса, бу олганлар учун ам оголантирувчи ўниро бўларди.

— Бу ерда футболчига берилган жазо жиддий эмасми? Миллий терма футболчисининг кейинги тадири аида ўйлаб кўрилдими?
— Биринчидан, Азиз ёш бола эмас. Келажаги аида аввало ўзи ўйлаши шарт. Иккинчидан, у миллий терма аъзоси бўладими ёки оддий футболчи — онун-оида амма учун бир. Учинчидан, бундай олат мамлакат футболида адашмасам биринчи бор бўлаётгани йў. Бунгача Илом Юнусов деган футболчи ам икки клуб билан шартномага имзо чеккани учун 6 ойга четлатилган. Ва тўртинчидан, андай босим бўлмасин, андай ишонтиришмасин, футболчи ўз аини талаб илишни ўрганиши керак. Кимдандир ўрса, мана ЎФАга мурожаат илсин. айсидир футболчининг уулари поймол этилаётган бўлса, уни имоя илишга кучимиз етади.



— Илом Мўминжоновнинг четлатилишига андай арайсиз?
— Мен янада жиддийро жазо беришларига ам арши бўлмасдим, аслида. Биро комиссия шу арорга келган бўлса, биз уни урмат иламиз. Ўз клуби учун борини бериш ўрнига, уни талаш, талон-тарож илиш аида кўпро ўйлайдиган кишиларга орамизда жой йў. У ким бўлишидан атъий назар, кимнингдир тузини еб, тузлуига тупуриши керак эмас. Бу али аммаси эмас, ЎФА инспекцияси боша масалалар юзасидан ам текширувларни давом эттиради. Агар кимдир тотализатор ёки келишилган ўйинларда ам иштирок этган бўлса, бирйўла бутун умрга четлаштириш масаласи кўриб чиилади. Бу гап аммага тегишли. Ким шундай иш илган, ачон илган, нимани истаган — аамияти йў, поезд кетиб бўлди. амма илмишига яраша жазосини олмаса, футбол шундай нопокликлар сабаб таг-томиридан чириб кетяпти. Уларни озиро тўхтатишимиз шарт.

— Ирисметов ва Сариков масаласида нима дейсиз?
— ўмита уларни ам четлаштирган. Комиссия аъзолари буни изолаб беришди. Масалан, ар икки клубни ам жаримага тортиш мумкин эди. Кейинги сафар клублар ўз ишчиларини назорат илмаса, тийиб турмаса, улар ам жазодан четда олмайди. Чунки ар бир клуб ўз ходимлари учун жавобгардир.

— Бу каби ишлар бир-бирининг кетига уланиб кетса, айни ватда футболда фаолият олиб бораётган бир атор номларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
— Буниси энди бизни изитирмайди. Нафси йўлида футбол ривожини бир четга суриб ўйган одам хо юлдуз бўлсин, хо итидор эгаси — бирдек жавоб беради. Ўзбекистон итидорларга тўла мамлакат, уларнинг ўрни бўшаб олмайди. Аслида мана шундай "бўрилар"нинг борлиги сабаб ам атор итидорлар оё остида, эътибордан четда олиб кетяпти. Футболни тозалашда давом этамиз, айбдорларга шафат илинмайди. Президентимизнинг ўзлари ар соада шундай сиёсат олиб боряптиларми, нега энди бу нарса футболни четлаб ўтиши керак? Футбол хал учун, биз уларни алдай олмаймиз. Шу каби ишлар гирдобида олгани учун ам стадионлардан одамларнинг адами узилганди. Осон бўлмайди, секин-секинлик билан мухлисларни айтарамиз. AHMADJONOV GAPINGIZ 100% TUGRI LEKN KALTAKNI YOVVOSHLANI BOSHDA SINDIRMAY PAHTAKOR METALLURGGA HAM QARANG ERKAK

Hoshimjon1199 6 феврал 2019 11:30
endi uzbekistonda puchoqqa ilinadiganroq uyinchilar B Vahobov V Shodiev Z Abdullaev Z Urinboev I Yunusov S Qutuboev E Boydullaev Sanjar Rashidov D Turopov S Mirzaev Sherali Juraev V Kozak A Ahmedov . Norbekov ( agmkdan) Aziz Ganiev I Kenjaboev J Siddiqov Sidirov Va bitta Osiolik Kigoner shularni orasidan 7 tasini olmasak vapshee bulmaydi.

AGZAM 6 феврал 2019 01:41
Sergeyev keladigan bo’lsa navbaxor hujumchisiz o’ynagani yaxwi

САРДОРБЕК86 6 феврал 2019 00:43
Билмадиму Бошка Вилоят Одамлари Наманган Халкини Хариб деб уйлайдими Анаву СА.асия сайтига кирсам асабиб бузулади Кискаси уша сайтга кирадигон Окалар ва Укалар Навбохор ва Наманган халки тугрисида гап гапирса Кухмай Кераг булса куришиб ТИЛИГА ЖАВОБ ОЛДИРИШ КЕРАГ

Komiljon 6 феврал 2019 00:33
Igor Sergeyev kemasayam mayli.uni oyinlarini Navbahor muhlislarini asabi k6tarmidi

AGZAM 6 феврал 2019 00:25
6 oydan keyin sarikov va turg’unboyevni kutamiz
6 oy o’tib ketguncha 23- sektorda bizga qo’wilib muxlislik qilaveringlar kutamiz

Ilhom.uz 6 феврал 2019 00:11
Olga navbahor navbahor champion 2019

Жавохир 5 феврал 2019 23:53
Sariqov olga biz senga va xokim buvaga iwonamiz. Orqangda juda katta tankang bor bu biz muhlislar.

JAMOLIDDIN1805 5 феврал 2019 23:51
Fikrimcha bu 4ta futbolchilar
1.Islom Rashidxonov
2.Azim Axmedov
3.Igir Sergeyev
4.Javoxir Siddiqov
5.Oleg Zoteyev
6.Sardor Mirzayev
ushbu futbolchilar orasida bor deb uylayman,
bugungi disklifikatsiyaga kelsak CA da ham yozganimdek fikrimcha qaror adolatli buldi, faqat Muminjonivga nisbatan yengil jazo berilganini xisobga olmaganda.
Reglament masalasiga kelsak ayni saytda yozgandim Diyor nech marta aytdi 1 oy ichida ruyxatdan utkazilmagan shartnomalar xaqiqiy xisoblanmaydi deb, Navbahor esa Aziz bilan shartnomani ruyxatdan utkazishga kechikdi, xayriyatku oxiri Paxtakor yutib chiqmadi, qonuniy xal buldi, jamoaga va Azizga katta miqdordagi jarima solinmadi yoki Paxtakorga tegishli deb topilmadi, tug'ri 6 oy oz muddat emas, lekin unitmangki bbundn ham yomon bulishi mumkin edi.
Xurmatli Shamshod Sarikov szga muxlislar nomidan minnatdorchilik bildiramiz, szni qullab quvvatlaymiz, xalol va g'ayrat bilan sevimli jamoamiz uchun ishlab charchamang. Faqatkina qaytib bunday kattayu kichik xatoliklarga yul quymay, ishni yanada professionallik bilan olib borasiz degan umiddamiz, zero jamoamiz uz oldiga yuksak maqsadlarni quyar ekan, klub atrofidagi katta va kichik detallargacha professional tarzda yondashmasa xalqaro maydonlarda va xali ichki chempionatda pand yeb quyishimiz aniq.
Aziz Turg'unboyevga esa aloxida tashakkur, bilaman Aziz sodda va oddiy oila farzandi, uning ham asli Paxtakorda uynash istagi bulgan bulishi tayin, lekin biz seni tug'ri tushunamiz, xudo xoxlasa maydonga qaytsang avvalgidan ham kuchlik bulib qaytasan, uzinga ishon, biz senga ishonamiz, seni qullab quvvatlaymiz, bz sz bilan bir jamoamiz, har qanday xolatda ham sizni yolg'izlatib quymaymiz, Navbahor chempionlik odimlarida uzingni kursat, bu esa xalqaro maydinda senga imkoniyat olib keladi va nasib qilsa Paxtakordanda kuchli xorij chempionatlari klublariga yul olish imkoninin beradi, barchasi uzinga bog'liq, yuksak marralar sari olg' Navbahor!!!
Ilhom Muminjonovga esa xudo bor, hammasini vaqt kursatib quyadi xuso xoxlasa.

YUYUF 5 феврал 2019 23:50
GAP YO'Q OLG'A NAVBAHOR. MUHIMI AZIZ PAXTAKORDA EMAS..

САРДОРБЕК86 5 феврал 2019 23:43
А.Тургунбоев Ука ман сани тугрингда росса Салбий фикирларни йозворгандим Ука Бугунги ишингдан кейин одамни Хижолат килиб куйдинг Хафа булиш йук укам САНИ БУ МАРДЛИГИНГ НАВБОХОР ТАРИХИГА КИРДИ ЭНДИ УКАМ ПАХТАКОР БИЛАН УЙИНДА УЧИНГНИ ОЛАСАН ШУНДОГ ОЛАСАНКИ БУНИ БИР УМИР ПАХТАНИЯМ ВА УНИ ЮЗТА МУХЛИСИ ХАМ ИСТАН ЧИКОРОЛМАЙДИГОН КИЛИБ ОЛАМИЗ ХАМАМИЗ ОЛГА НАМАНГАН

САРДОРБЕК86 5 феврал 2019 23:37
Киска килиб Айтганда ГАП ЙУК Ш.САРИКОВ ЧП БИЛАЛАШИБ НИШОНЛАЙМИЗ ХУДО ХОХЛАСА .
КУРИБ КУЙИНГЛАР БАЗИ БИР ИНСОНЛАР ОЛДИНЛАРИ БУНАКА НАВБОХОР УЧУН ОХИРГАЧА БОРАДИГОН ИНСОНЛАР КЕЛМАГАН ЭДИ ХАМАСИ АСЛИ НАМАНГАНЛИГ БУЛАТУРИБ ХАМ ЖАМОА КИЗИКТИРМАГАН ХАМАСИ ТЕЗРОК СОКАНИ КИЛИБ КОЧАРДИ .
НИМАГА БАЗИ БИР ОДАМЛАР ШУ ИНСОНИ КУЛАБ ТУРИШНИ БИЛМАЙДИ .
ХУЛАС ШАМШОД САРИКОВ СИЗИ НАВБОХОР МУХЛИСЛАРИ КУЛАБ КУВАТЛАЙДИ ОХИРГАЧА МАНА ШУНДОГ ЖАМОА УЧУН ИШЛАСАНГИЗ ОЛГА Ш.САРИКОВ СИЗНИ ХАМ ОРКАНГИЗДА УТА КУЧЛИГ КУЧ БОР БУ НАВБОХОР МУХЛИСЛАРИ ОЛГА

yusuf 5 феврал 2019 23:19
Shamshod oka sog bolin sizga uxshagan rahbarlarimiz kopaysin fudbolda Azizbek maladest korasan hamasi zor boladi rahmat unutmaymiz bu martligini yilar utib eslab yuramz vaqtla kelb

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Қишги трансфер
Келди Кетди
С. Лукич Д. Станоевич
М. Маматхонов Д. Никач
А. Исроилов Т. Пайович
О. Жўрабоев С. Сулаймонов
З. Тўраев А. Алланиёзов
А. Касьян Б. Эргашев
Б. Насимов А. Нўъмонов
F. Комилов Р. Ахмедов
Ш. Шаймонов А. Алиев
И. Соловьев А. Тўраев
Ў. Юсупов Д. Жабборов
Ж. Азимов И. Бойдедаев
К. Нажафалиев Ш. Каримов
А. Ахмедов Д. Хошимов
Кейинги учрашув
1-тур. март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Локомотив 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Навбаҳор 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Металлург 0 0
6 Бухоро 0 0
7 Насаф 0 0
8 Қизилқум 0 0
9 Қўқон-1912 0 0
10 ОКМК 0 0
11 Сўғдиёна 0 0
12 Андижон 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
32-тур. 30 ноябрь
0 - 3
Тақвим
«    феврал 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Логин
Пароль
Запомнить