» » Клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди

Клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди

Клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) қарорига асосан, “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг шартнома борасида “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида юзага келган муаммолар сабабли, футболчи Турғунбоев 9 июлгача, у билан биргаликда ҳар икки клуб мутасаддилари, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков ҳамда клуб президенти Расулжон Раҳимович Акрамов 6 ой муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилишганди.

ЎФАнинг мазкур қарори ижросини таъминлаш бўйича бугун “Навбаҳор” ПФК анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Уни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов олиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Шокиржанович ўз сўзида ЎФА муаммоли вазиятда “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларини жазолаб, тўғри иш қилганлиги, олдин бундай вазиятларга кўз юмиб кетилганлигини таъкидлаб, ушбу қарор бўйича “Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш қилиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. “Навбаҳор” ПФК вице-президенти лавозимига шу пайтгача Ўзбекистон ва Россиядаги кўплаб давлат корхоналари ва ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган Бахтиёр Исоқжонов Усмонов тайинланди.

“Навбаҳор” ПФК клуби директори этиб, шу пайтгача “Навбаҳор” ПФК қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби директори лавозимида фаолият юритган Акмал Маматович Раҳмонов тайинланди.

Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов ҳар икки янги сайланган раҳбарга янги лавозим ва ишларида омад, шунингдек, “лочинлар”нинг янги мавсумда ўз олдига қўяётган юксак мақсади, яъни мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш йўлида муваффақият ёр бўлишини тилади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Hoshimjon1199 8 феврал 2019 14:26
ХУРМАТЛИ ЛОЧИНЛАР САЙТДОЩЛАРИ ИЛТИМОС ФИКИРЛАРИНГИЗНИ КАТА. ХАРИФДА ЙОЗИНА БУ САЙТГА КИРИБ УКИЩДА ЙОЩЛАРИ КАТТА БУЛГАН НАВБАХОРНИ МУХЛИСЛАРИ УКИЩГА КИЙНАЛИЩИТТИ

Numonkhon 8 феврал 2019 05:04
жамоага келган бу Икки бошкарув ходимлари тугрисида тулигрок маълумот Беринг, илтимос.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Қишги трансфер
Келди Кетди
С. Лукич Д. Станоевич
М. Маматхонов Д. Никач
А. Исроилов Т. Пайович
О. Жўрабоев С. Сулаймонов
З. Тўраев А. Алланиёзов
А. Касьян Б. Эргашев
Б. Насимов А. Нўъмонов
F. Комилов Р. Ахмедов
Ш. Шаймонов А. Алиев
И. Соловьев А. Тўраев
Ў. Юсупов Д. Жабборов
Ж. Азимов И. Бойдедаев
К. Нажафалиев Ш. Каримов
А. Ахмедов Д. Хошимов
Кейинги учрашув
1-тур. март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Локомотив 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Навбаҳор 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Металлург 0 0
6 Бухоро 0 0
7 Насаф 0 0
8 Қизилқум 0 0
9 Қўқон-1912 0 0
10 ОКМК 0 0
11 Сўғдиёна 0 0
12 Андижон 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
32-тур. 30 ноябрь
0 - 3
Тақвим
«    феврал 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Логин
Пароль
Запомнить