» » Андрей Канчельскис: "Байрамов бизга қарши ўйнаган"

Андрей Канчельскис: "Байрамов бизга қарши ўйнаган"

Андрей Канчельскис: "Байрамов бизга қарши ўйнаган"Россияда нашр этиладиган "Культура" журнали ижодкорлари бир неча кун аввал "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскисдан интервью олди. Мазкур нашр журналистлари Канчельскисни Наманганда ишлашини билмасакан ҳам!

- ЖЧ вақтида ТВда мунтазам равишда кўриниш бердингиз. Кейинроқ эса "йўқолиб" қолдингиз. Қаерда эдингиз?
- Ўзбекистоннинг "Навбаҳор" жамоасидан таклиф олдим. Энди Ўзбекистонда ўз фаолиятимни олиб боряпман. Жамоамиз аста-секин ўсишга эришмоқда. Клуб базасида, "Марказий" ўйингоҳда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

- Ўтган ойда юбилей 50 ёшингизни нишонладингиз. Туғилган кунни қаерда ўтказдингиз?
- Ўша вақтда жамоам билан Евпаторияда йиғин ўтказаётган эдик. Ҳеч қандай ортиқча дабдабасиз 50 ёшни қаршиладим. Италия, Англияда ўйнаганимда туғилган куним мавсумнинг энг муҳим палласига тўғри келарди. Катта торт олиб келардим, жамоадагилар билан суҳбатлашамиз, тортни бирга баҳам кўрардик. Ҳозиргача ҳеч нима ўзгармаган.

- Ўзбекистонда эски танишларингизни учратдингизми?
- Албатта. "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе билан Шотландиянинг "Глазго Рэйнджерс" жамоасида бирга ўйнагандик. Россия жамоаларида ўйнаган Бахтиёр Ашурматов ҳозир "Бухоро"ни қўлга олган. Мураббийлар штабидан ўрин олган Мустафо Байрамов билан майдонда тўқнаш келганмиз. "Динамо" Киев билан Ўзбекистонда маҳаллий жамоага қарши ўйнаганимизда Байрамов бизнинг жамоага қарши майдонга чиққанди.

- Инглиз ва итальян тилларини яхши биласиз. Қизиқ, Саудия Арабистонида ўйнаганингизда қайси тилда мулоқот қилгансиз?
- Фақат инглиз тилида. Ўшанда Саудия жамоасида голландиялик мутахассис бош мураббий эди. Қўшимчасига бир нечта Европадан ўйинчи бор эди.

- Буюк Британия нафақат футбол Ватани балки, рок-мусиқа юрти ҳамдир. Англияда ўйнаган вақтингизда мусиқа шайдосига ҳам айлангандирсиз?

- Бир нечта санъаткорлар билан шахсан танишман. Масалан, Крис Ри билан. "Status Quo" гуруҳи МЮ ҳақида қўшиқ куйлаган ва унда менинг исм-шарифимни ҳам тилга олиб ўтган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Анасхон 75 9 феврал 2019 17:00
Салом хаммага Рахматилло ака рахмат сизга Азимжон хуш келибсиз кадирдон Навбахорга

Мурод ташбоев 1987 9 феврал 2019 16:48
Ассалому алейкум навбахор мухлислари мен хозиргина регистратсиядан утдим хар куни сайтни кузатиб бораман доим навбахор голиб булишига тилагдошмам

50n495ba 9 феврал 2019 16:41
Omadingizni bersin

РАХМАТИЛЛО 9 феврал 2019 16:40
МУСА АКА ЁМОНЛАДА ГАП ЙУК!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Қишги трансфер
Келди Кетди
С. Лукич Д. Станоевич
М. Маматхонов Д. Никач
А. Исроилов Т. Пайович
О. Жўрабоев С. Сулаймонов
З. Тўраев А. Алланиёзов
А. Касьян Б. Эргашев
Б. Насимов А. Нўъмонов
F. Комилов Р. Ахмедов
Ш. Шаймонов А. Алиев
И. Соловьев А. Тўраев
Ў. Юсупов Д. Жабборов
Ж. Азимов И. Бойдедаев
К. Нажафалиев Ш. Каримов
А. Ахмедов Д. Хошимов
Кейинги учрашув
1-тур. март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Локомотив 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Навбаҳор 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Металлург 0 0
6 Бухоро 0 0
7 Насаф 0 0
8 Қизилқум 0 0
9 Қўқон-1912 0 0
10 ОКМК 0 0
11 Сўғдиёна 0 0
12 Андижон 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
32-тур. 30 ноябрь
0 - 3
Тақвим
«    феврал 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728 
Логин
Пароль
Запомнить