» » Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» - «Рустави» 1:1

Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» - «Рустави» 1:1

Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» - «Рустави» 1:1
Бугун Туркияда йиғин ўтказаётган «Навбаҳор» назорат учрашувида Грузиянинг «Рустави» клуби билан беллашди.

Учрашув жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада Соловьев офсайдда қолмаганида учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди. Дастлабки ўн дақиқалик устунликдан сўнг жамоамиз дарвозаси олдида ҳам вазиятлар юзага келмоқда.

17-дақиқада Зафар Тўраев яккама-якка вазиятдан унумли фойдалана олмади. Орадан кўп ўтмай жамоамизнинг навбатдаги ҳужумида Александр Касьяннинг зарбасига аниқлик етишмади.

21-дақиқада эса бурчакдан узатилган тўпни Обид Жўрабоев боши билан дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

25-дақиқада Абдужамол Исроилов рақиб жарима майдончаси ичида грузияликлар томонидан йиқитилди. Лекин Жунайд Чақир ҳамюрти бунга аҳамият бермади.

Грузия жамоаси ҳам онда-сонда ҳужум ташкил қилиб турди. Кўп ҳолларда тажрибали ҳимоячиларимиз «Рустави» футболчиларига имкон беришмаяпти. 35-дақиқада Тўраев ҳисобни очишга яқин келганди. Унинг бош билан берган зарбасидан сўнг, тўпни рақиб дарвозабони қайтарди.

Соловьев яна бир имкониятни голга айлантира олмади. 42-дақиқада унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини «Рустави» дарвозабони қийинчилик билан йўққа чиқарди.

44-дақиқада Зафар Тўраевнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушди - 1:0.

Мазкур гол “Навбаҳор”нинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишига замин яратди.

Иккинчи бўлим бошидаёқ грузияликлар дарвозамиз томон йўл топишиб, мувозанатни тиклашди - 1:1.

49-дақиқада Абдужамол Исроиловнинг зарбаси анча ҳавфли чиқди. Бироз ноаниқ.

Иккинчи бўлимда захирадаги барча футболчилар майдонга туширилди. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтмоқда. Гоҳ вакилларимиз, гоҳида «Рустави» ўйинчилари олдинга ўтишмоқда.

67-дақиқада Славко Лукичнинг ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берган тўпини рақиб дарвозабони ушлаб олди. Орадан уч дақиқа ўтиб Лукичда яна бир имконият бўлди. Унинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

74-дақиқада захирадан майдонга тушган Камрон Нажафалиевнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларини грузияликлар ҳужумда ўтказишиб, дарвозамиз олдида вазиятлар содир этишди. Аммо учрашувда бошқа гол киритилмади.

«Навбаҳор»нинг хориж жамоаларига қарши учрашувлардаги кетма-кет ғалабали сериясига «Рустави» клуби чек қўйди - 1:1.


«НАВБАҲОР» - «РУСТАВИ» 1:1

Голлар: Тўраев 44 - Марцваладзе 47

«НАВБАҲОР»:
Ўткир Юсупов (Мирзоҳид Маматхонов), Славко Лукич, Игорь Голбан (Ғиёс Комилов 46), Жаҳонгир Меҳмонов (Камрон Нажафалиев 46), Шаҳзод Шайманов (Баҳодир Насимов 46), Обид Жўрабоев (Мирзоҳид Ғофуров 46), Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев (Жасур Азимов), Аббос Ғуломов, Иван Соловьёв (Улуғбек Акназаров 46), Александр Касьян.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить