» » Эртага "Александрия" билан ўйнаймиз

Эртага "Александрия" билан ўйнаймиз

Эртага "Александрия" билан ўйнаймиз Янги мавсумга Туркиянинг Анталия шаҳрида тайёргарлик кўраётган Андрей Канчельскис бошлиқ "Навбаҳор" жамоаси эртага йиғиндаги учинчи назорат учрашувини ўтказади.

Айни дамда Украина олий лигасида 3-ўринда бораётган "Александрия" жамоаси 14 феврал куни "Навбаҳор"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Украина жамоаси расмий сайтида жамоамиз номини "Бунёдкор"га адаштириб юборишган.

"Александрия"га қарши кечадиган учрашув вақтига ҳозирча аниқлик киритилмаган. Украиналиклар ўзларининг вақтлари бўйича 17:00 деб ёзиб қўйишган.

Ушбу учрашув "Навбаҳор"нинг Туркиядаги сўнгги учрашуви бўлади, агарда режага ўзгартириш киритилмаган бўлса. Жамоамиз 17 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келиши кўзда тутилган.

Таркибга яна уч нафар ўйинчи қўшилиши ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Уларнинг таркибга қўшилиши номаълум сабабларга кўра кечикмоқда. Билишимизча, музокаралар ҳозирча ижобий якун топмаган. Масалан, "Насаф" ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхоновнинг "Навбаҳор"га ўтиши ҳал этилмаган. Олган маълумотларимизга кўра, "лочинлар" Рашидхоновнинг трансфер ҳуқуқини Қарши жамоасидан сотиб олиши лозим. Яқин кунларда бу иш ижобий якун топмаса Ислом Рашидхонов "Насаф" билан янги шартнома тузади.

Келиши кутилаётган футболчилар энди жамоамизнинг Намангандаги йиғинида таркибга қўшилишлари мумкин.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Тақвим
«    август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Логин
Пароль
Запомнить