» » Насимов: "Навбаҳор" янги мавсумда чемпионлик учун курашади"

Насимов: "Навбаҳор" янги мавсумда чемпионлик учун курашади"

Насимов: "Навбаҳор" янги мавсумда чемпионлик учун курашади"
Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси янги мавсум арафасида ўз таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди Самарқандлик Баҳодир Насимов ҳам янги келган ўйинчилардан бири саналади. Ушбу ҳужумчи шу кунгача бир қатор клубларда тўп сурди ва ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Керак пайтда тўпурар ҳам бўлган, терма жамоа учун ҳам ўйнаган. Футболда ҳали ўз сўзини айтиш иштиёқида бўлган футболчи эндиликда бор эътиборини «Навбаҳор»га қаратмоқда.

«Навбаҳор»га қўшилиши

Мухлисларимизга жуда яхши таниш бўлган ҳужумчи Баҳодир Насимов янги мавсумга «Навбаҳор» таркибида жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Унинг наманганликлар сафига қўшилганига бир ойча вақт бўлиб қолди. «Навбаҳор» мураббийлари учун эса Насимов қишки селекциядаги асосий харидлардан бири эди. Футболчи билан мулоқот жараёнида аввало бу жамоага қай тариқа қўшилгани ҳақида гапирди.

- Мени «Навбаҳор» жамоасига бош мураббий Андрей Канчельскис таклиф қилди. Бокуда юрган пайтимда муррабий менга қўнғироқ қилиб, сени жамоамизда кўрмоқчиман деб ўз таклифини билдирди. У менга тўлиқ ишонаётганини маълум қилди. Тўғриси, «Кешла» жамоасида кам ўйнаётганим сабабли «Навбаҳор»дан тушган таклифга розилик бердим.


Бош мураббий тўғрисида

Россиялик мураббий Андрей Канчелсьскиснинг нималарга қодирлигини кўриш учун ушбу мавсум аниқ баҳони кўрсатиб беради. Ўтган йилги мавсумнинг охирларида иш бошлагани сабабли жамоани ўзи тузмаганди. Бу йилдан эътиборан эса Канчельскис ҳаммасини ўзи амалга оширяпти ва жамоани ҳам футболдаги қарашларидан келиб чиққан ҳолда тузмоқда. Ҳозирча эса биз унинг қандай мураббийлиги борасида жўяли фикр билдира олмаймиз. Баҳодир Насимов эса илк бор ишлаётган мутахассис ҳақида шундай деди:

- Канчельскис яхши мураббий. Аммо, ростини айтганда, унинг машғулотлари жуда ҳам оғир. Айниқса, жисмоний томондан қаттиқ ишлаяпмиз. У машғулотлар жараёнида футболчиларни дам олишига умума имкон бермади. Ҳаммасини тез ва аниқ бажаришимиз талаб қилади. Шунинг учун машғулотларда тўхтамасдан ишлаяпмиз. У билан бирга ишлаётганимга 20 кундан ошди. Озарбайжонда бир агент бор, Канчельскис эса у билан таниш экан. Ўша агент иккимизни таништириб қўйганди.


Мақсад битта: чемпионлик

Наманганликлар ўтган йили 3-ўринни қўлга киритишганди. Бу йилги мақсад эса ундан ҳам каттароқ. Насимовнинг айтишича, жамоа фақат чемпионлик учун кураш олиб боради. Бу албатта жуда қийин ва мураккаб вазифа ҳисобланади. Албатта, «Навбаҳор» ўз олдига қўйилган вазифани қанчалик бажара олишини чемпионат кўрсатиб беради. Футболчи эса чемпионликка эришиш учун охиригача курашишини таъкидламоқда.

- Ҳақиқатан «Навбаҳор» жамоасининг янги мавсумдаги мақсади ўта жиддий. Раҳбарият томонидан олдимизга чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Шу боисдан ҳам машғулотларимиз жиддий тарзда кечмоқда. Чемпионат бошланишини эса интизорлик билан кутяпмиз. Мавсумни ғалаба билан бошлашимиз ниҳоятда муҳим. Чемпион бўлишимиз учун эса фақат ғалабалар қозонишимиз керак. Бундай пайтда ҳаттоки, дурангни ҳам ўйламаслигимиз керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам 1-ўринни қўлга киритиш учун охиригача курашамиз.


Мухлисларнинг талабчанлиги хусусида

«Навбаҳор» сафида тўп суриш осон эмас. Чунки у ерда ашаддий мухлислар бор, керак бўлса улар томонидан жиддий босимлар ҳам бўлиб туради. Ишқибозлар севимли жамоасидан фақат ғалабани талаб қилишади. Лекин муваффақиятсизликка учраган пайтда танқид ва эътирозлар ҳам жиддий бўлади. Насимов эса мазкур масала юзасидан ўз қарашларини айтиб ўтди.

- Наманганда футболни қанчалик севишларини яхши биламан. Мухлисларнинг жамоани қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлашлари биз футболчиларга қўшимча куч беради. Ишқибозлар томонидан босим йўқ, аксинча, улар бизга ёрдам беришмоқда. Майдонда 11 футболчи ўйнасак, улар бизнинг 12-ўйинчимизга айланишларига шубҳа йўқ. Наманганлик футбол жонкуярларининг далдаси ҳамма вақт бизни руҳлантириб туради.


Ўзининг мақсади

Одатда ҳар бир футболчининг ҳам ўз олдига қўйган шахсий мақсадлари бўлади. «Навбаҳор»даги мақсад ва вазифалар бевосита ўйинчиларнинг ҳам ўз устида кўпроқ ишлашга ундайди. Шу ўринда Баҳодир ўзинингни нияти нима эканини айтди.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилган. Мен эса «Навбаҳор»нинг ўз мақсадига эришишида ўз ўйиним ва голларим билан ёрдам беришим керак. Шунинг учун бу ерга келганман. Ғалаба қозонишимиз учун мен голлар уришим шарт. Бу менинг асосий вазифам бўлади.


Терма жамоамизнинг Осиё Кубогидаги иштирокига назар

Насимов миллий терма жамоамизнинг собиқ футболчиси ҳисобланади. Табиийки, вакилларимизнинг Осиё Кубогидаги иштирокини Насимов ҳам диққат билан кузатиб борган. Терма жамоамизга бефарқ бўлмаган ҳужумчи мазкур мусобақадаги иштирок хусусида ўзининг фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Миллий терма жамоамизни Осиё Кубогида яхши ўйин кўрсатди деб ҳисоблайман. Аммо, тўғрисини айтганда, йигитлар Уммонга қарши у қадар яхши ўйнай олишмади. Туркманистон, Япония ва Австралияга қарши учрашувларда жамоамиз ажойиб ўйин кўрсатди. Мен Ўзбекистоннинг барча учрашувларини катта қизиқиш билан кўрдим. Олдинлари Япония ва Австралия каби рақибларга қарши ўйнаш қийин бўларди. Аммо эндиликда терма жамоамизнинг ҳам савияси кучайиб боряпти. Кўрганингиздек, Япония ҳамда Австралия билан беллашувларда жамоамиз тенгма-тенг курашди. Ҳаттоки, ўша учрашувларда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Гарчи нимчорак финалда пенальтилар сериясида ютқазган бўлсак-да, терма жамоамиз ўсишга эришяпти.


«Кешла»даги фаолияти

Баҳодир Насимов Озарбайжоннинг «Кешла» жамоасига ўтган йили қўшилганди. Бироқ футболчимизнинг у ердаги фаолияти кўнгилдагидек кечмади. Бунинг устига мураббий унга тўлиқ ишонч билдирмади. Натижада Насимов ўз ўйинини кўрсата олмади. Етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли «Кешла»дан кетишга қарор қилди. Футболчи у ердаги фаолияти ҳақида шундай деди:

- Рости, «Кешла» жамоасига мослашишим қийин кечди. Бу клуб билан тузилган шартномам шу йилнинг май ойигача эди. Натижада «Кешла» клуби раҳбарияти билан келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилдик. Чунки у ерда кўп бор захирада қолиб кетаётгандим. Аммо ўзим ҳам бунинг сабабини билмасдим. Мен эса ўйнашим керак эди ва шу мақсадда «Кешла»дан кетдим.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить