» » Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди"

Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди"

Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди""Пахтакор" клубида 3 йил давомида ўйнаган ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ўтган ҳафтада Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан 3 йиллик шартнома тузди. Аҳмедов 2010-2015 йиллар давомида айнан "лочинлар" шарафини ҳимоя қилган эди. Биз "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилган футболчи билан суҳбатлашдик.

- "Навбаҳор"га ўтиш қандай бўлди?
- Қишки йиғин давом этаётган пайтда "Навбаҳор"дан таклиф тушди. "Пахтакор"дан кетишни ўзим ҳам хоҳладим. Шу боис раҳбариятдан мени қўйиб юборишларини сўрадим. Чунки ҳозир айни ўйнайдиган ёшдаман. "Навбаҳор"га қайтганимдан хурсандман.

- Ҳозирги "Навбаҳор" сиз ўйнаган пайтдаги "Навбаҳор" эмас...
- Ҳа тўғри, бу "Навбаҳор" олдинги "Навбаҳор" эмас, анча ўзгаришлар бўлди, жамоа кучайтирилди. Ўтган йил жамоа бронза медалига эга чиқди. Бу йил ҳам насиб қилса юқори ўринларни эгалламоқчимиз.

- "Пахтакор"дан кетиш қийин бўлдими?
- "Пахтакор"ни тарк этиш қийин бўлди албатта. "Пахтакор"да барча шароитлар зўр, молиявий томонлама ҳам зўр. Аслида жамоада қолиб майдонга тушмасдан ҳам маош олиб юраверсам бўларди, лекин мен пулни танламадим. Бунга менинг ғурурим йўл қўймайди. Меҳнат қилиб пул ишламоқчиман. Тўғри "Навбаҳор"да бунчалик пул ишлаб топмасман, лекин худо хоҳласа яхши ўйинлар намойиш этиб мухлисларни хурсанд қилмоқчиман.

- Канчельскис ҳақида...
- "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинга бугун қўшилдим (суҳбат 13 февраль куни бўлиб ўтган). Ҳозирча Канчельскиснинг машғулотида қатнашишга улгурганим йўқ. Аммо талабчан мураббий эканлигини билама, барибир Европада ишлаган. Ундан кўп нарсани ўрганса бўлади.

- Мухлисларга нима дейсиз?
- Наманганлик мухлислар ҳамиша бизни қўллаб-қувватлашсин, худо хоҳласа биз ҳам майдонда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
- -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить