» » Даврон Ҳошимов: "Канчельскиснинг услублари эски"

Даврон Ҳошимов: "Канчельскиснинг услублари эски"

Даврон Ҳошимов: "Канчельскиснинг услублари эски"Яқинда “Локомотив” клубига ўтган ҳимоячи Даврон Ҳошимов Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида муносиб ўйин кўрсатган футболчилардан бири бўлди. Ўтган йили “Навбаҳор”даги ўйинлари орқали катта ўсишга эришган ҳимоячи ўзига билдирилган ишончни оқлай олди. Ҳозирда “Локомотив” билан Туркия йиғинида қатнашаётган Ҳошимов билан суҳбатда кўплаб қизиқарли масалалар ҳақида гаплашдик.

- Охирги пайтларда ўйинингизда анча ўсиш бўлди. “Навбаҳор”да ишончни оқлаганингиздан кейин сизни миллий терма жамоага ҳам чақиришди. Энди бўлса, янги мавсумда фаолиятингизни “Локомотив” клубида давом эттирадиган бўлдингиз. Дастлаб ушбу жамоага кўчиб ўтишингиз жараёни қандай амалга оширилгани ҳақида гапириб берсангиз?

- “Навбаҳор” билан ўртамизда тузилган шартнома тугагани сабабли терма жамоадаги ўйинларимиздан сўнг “Локомотив” жамоасидан таклиф тушди. Менга клуб раҳбарияти алоқага чиқишди. Уларнинг Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишини ҳисобга олдим, бунинг устига Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони ҳисобланади. Шундай омиллар туфайли “Локомотив”га ўтдим. Бундай жамоада тўп суриш орқали ўйинимда янада ўсиш бўлишига ишонаман. Қолаверса, Чемпионлар лигасида яна ўзимни кўрсатиш учун ҳам имконият бўлади. Мен ўзим учун тўғри танловни амалга оширдим.

- Катта футболга “Пахтакор” орқали кириб келдингиз. У ерда бир неча мавсум тўп сурдингиз. Аммо кейинчалик клубда сизга ишонч билидирилмади. Бу эса фаолиятингизда ижобий туртки бергандек бўлди ва сизни янада кучли қилди. Негаки, “Навбаҳор”да ўзимиз учун янги Даврон Ҳошимовни кашф қилдик. Натижада миллий терма жамоа билан Осиё Кубогида қатнашдингиз. Демоқчиманки, “Пахтакор”дан кетгач, ўзингизни кучли эканингизни уларга исботлаш иштиёқи кучлилик қилдими?
- Тўғри айтасиз, 2009 йили “Пахтакор”нинг ёшлар жамоасига қўшилганман. 2011 йилдан бошлаб асосий таркибда ўйнашни бошлаганман. Натижада 2017 йилгача “Пахтакор” клубида тўп сурдим. Тўғриси, бу жамоани яхши кўрардим. Бу ерга янги раҳбарлар ва мураббийлар келишгач, негадир менга ишонч билдиришмади. Шундан сўнг терма жамоада ўйнаш учун бошқа клубга кетишим керак эди ва ўзимни бу нарсага тайёрладим. “Пахтакор” менга ишонмаганидан кейин у ерда қолиб нима қиламан? “Навбаҳор”га ўтганимдан сўнг масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилиб, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Худога шукрки, мана терма жамоага ҳам чақиришди ва энди “Локомотив” жамоасида тўп сураман. Ҳамиша “Пахтакор” учун ўзимнинг кучли томонларимни кўрсатишга ҳаракат қилавераман. Бундан кейин ҳам ўз устимда ишлашда давом этаман. Лекин бир нарса менга алам қилади. Шунча йил “Пахтакор” учун ўйнадик. Қийин дамларни бошимиздан кечирдик, пул йўқлигида ҳам жамоа манфаати учун тўп сурдик ва чемпион бўлган даврларимиз ҳам бўлди. Энди “Пахтакор”да молиявий томондан имкониятлар яхшиланиб, биз ҳам маза қилиб ўйнаймиз деган пайтимизда бизга ишонч билдиришмагани жуда оғир ботди. Менинг биринчи жамоам “Пахтакор”, иккинчиси эса “Навбаҳор”. Тан оламан, Намангандаги фаолиятимни бошлаганимда қийин бўлди. Чунки ҳали “Пахтакор”дан бошқасида ўйнамагандим. Кейинчалик “Навбаҳор”га кўникиб кетдим. “Пахтакор”даги хотираларни тезроқ унутиб, янги жамоамга мослашишга ҳаракат қилдим. Худога шукрки, “Навбаҳор”да ўз кучимни исботлай олдим ва Эктор Купернинг назарига тушдим. Осиё Кубогида ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қилдим. Ҳаётим курашлардан иборат бўлмоқда. “Пахтакор”дан кетгач, боя айтганимдек, ҳаммага фойда келтира олишимни исботлашга ҳаракат қилиб келяпман. Меҳнат қилишдан тўхтамаяпман. Биламан, “Локомотив”да ҳам менга осон бўлмайди. Чунки бу ерда ҳам рақобат кучли. Лекин ҳеч қачон рақобатдан қўрқмайман. Бундан кейин ҳам ўзимга ишонишда давом этаман.

- Шунингдек, “Локомотив”га ўтишингиздан олдин сизни “Сурхон”га ҳам кўчиб ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар чиққанди. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга мос эди?
- Тўғри, “Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан яхши алоқада эдик. Шу боис Илҳом ака томонидан менга таклиф бўлди. У билан бир йил давомида ишладик. Мени “Пахтакор”дан “Навбаҳор”га олиб ўтди, имконият берди. Ўша мураббий орқали ҳам терма жамоага қайтдим. Ўз устимда ишлашда Илҳом Мўминжонов катта ёрдам берди. “Навбаҳор”га ўтаётганимда сени терма жамоага қайтарамиз деганди. “Сурхон”га бош мураббий бўлганидан кейин эса менга яна таклиф билан чиқди. У билан гаплашгач, йўқ демадим, фақат таклифингизни ўрганиб чиқаман деб айтгандим. Кейинчалик менга “Локомотив”дан жиддий таклиф бўлганидан сўнг Мўминжоновга вазиятни тўғри тушунтирдим ва ака-укачилигимиз йўқолмасин дея яхши маънода хайрлашдим.

- Эктор Купер асосий таркибни танлашда бироз қийналди шекилли. Бошида сиз захира ўйинчиси эдингиз, кейин эса Акмал Шораҳмедовнинг ўрнига захирадан майдонга тушгач, ишончли ўйинингиз туфайли унинг жойини олиб қўйдингиз ва асосий таркиб аъзосига айландингиз. Ўзингиз учун яримта имкониятдан максимал даражада фойдалана олдингиз...
- Осиё Кубогига кетишдан олдин “Навбаҳор” билан тузган шартномам тугаганди. Натижада деярли жамоасиз қолгандим. Шу боис Осиё Кубогида бор кучимни бериб ўйнашим керак эди ва шунга яраша бирор-бир клубдан таклиф бўлишини истадим. Бундай мусобақаларда ҳимоячилар захирадан майдонга камдан-кам тушишади. Ўзингиз айтганингиздек, менга бериладиган яримта имкониятдан максимал фойдаланиш учун ҳамма имкониятни ишга солдим. Ҳар бир учрашувга кучли тайёргарлик кўрардим. Афсуски, “Навбаҳор” мен билан ишлашдан бош тортди, шунга қарамай, ўзим ишлашда давом этдим.

- Демак, сиз билан ҳамкорлик қилишни “Навбаҳор”нинг ўзи хоҳламади, шундайми?
- Ҳа, шундай. Менинг ўрнимга сербиялик Лукич деган ўйинчини олиб келишди. Кейин эса менинг ҳужжатларимни бериб юборишди. Тўғриси, жамоага боримни бериб, шунча меҳнат қилган бўлсам ҳам уларнинг бу иши менга оғир ботди. Афсуски, “Навбаҳор”да менга шундай муносабатда бўлишди.

- “Навбаҳор” раҳбарияти билан мазкур масала юзасидан гаплашмадингизми?
- Йўқ, боғланмадим. Нима қиламан, аҳир ҳаммаси тушунарли-ку. Уларга қўнғироқ қилсам жавоб беришмади. Айниқса, Осиё Кубогига кетишдан аввал “Навбаҳор”дагилар билан боғланишга ҳаракат қилдим, аммо ҳеч ким гаплашишни истамади. Осиё Кубогига жамоасиз бордим. Қолаверса, ўшанда олдимда ҳеч қандай вариантим ҳам йўқ эди. Бу эса футболчи учун ёқимсиз ҳолат.

- Балки “Навбаҳор”га сизни Илҳом Мўминжонов таклиф қилгани ва унинг ўзи кетгани учун клубдагилар сиз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлашмагандир, нима деб ўйлайсиз?
- Билмадим, энди бу ёғи менга қоронғу.

- “Навбаҳор”да Мўминжоновнинг ўрнини Андрей Канчельскис эгаллади, жамоа эса 3-ўринни қўлга киритди. Россиялик мураббийга қандай таъриф берасиз?
- 3-ўрин Илҳом Мўминжоновники деб ўйлайман. Мавсумни кучли учликда тугатишимиз аниқ бўлиб қолганди. Фақат уч очкони қўлга киритсак бўлди эди. Канчельскис билан Мўминжонов ўртасидаги фарқ ҳақида нима дейишим мумкин? Илҳом ака ўзимизнинг маҳаллий мураббий, Канчелськис эса россиялик. Мўминжоновни ёш, изланувчан мураббий деб ҳисоблайман. Россиялик мураббийнинг машғулотларида ишлаб, эски услублар қўлланилаётганини ҳис қилдик. Илҳом Мўминжонов бошчилигида эса ҳар куни янгидан-янги тактик услублар устида ишлардик. Шу фурсатдан фойдаланиб наманганлик мухлисларга айтадиган гапим бор: мен уларни ҳурмат қиламан, ҳар доим мени қўллаб-қувватлаб туришди. Осиё Кубоги мусобақаси давомида ҳам руҳлантирувчи сўзларни ёзиб, олға ундашди. Наманганлик ишқибозларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Терма жамоага қайтишимда уларнинг ҳам катта ҳиссалари бор. “Навбаҳор”да ўйнаб ғолиб бўлиш қанчалик қийинлигини ҳис қилдим. “Пахтакор”да ўйнаган кезларимда у ерда асосан кучли футболчилар йиғилишганди. Шу боис 70-80 фоиз куч билан ўйнаб ғалаба қозонаверардик. “Навбаҳор”да эса битта гол урганимиздан сўнг унинг қанчалик қадрли эканлигини ва ғалабанинг моҳияти нақадар катталигини ҳис қилдик. Футболнинг ҳақиқий муҳитини Наманганда сездим. Мухлислар эса бизни фантастик даражада қўллаб-қувватлашди.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
- -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить