» » Эртага Суперлигага қуръа ташланади

Эртага Суперлигага қуръа ташланади

Эртага Суперлигага қуръа ташланади
Хабарингиз бор, эртага ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Кеча ПФЛ Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраган.

Ҳозирча янги мавсумда Суперлигада нечта жамоа иштироки этиши номаълумлигича қолаётганди. ПФЛ ҳам бу ҳақда расман чиқиш қилиб, агарда кимки талабларни бажармаса, унда жамоалар сони 10тага қадар қисқариши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинганди.

Ҳозирча расман ўз тасдиғини топмаган, аммо бизга маълум бўлишича, Суперлигада янги мавсумда 12 жамоа қатнашади. Бироқ гап шундаки, ПФЛ қуръа ташлаш маросими ҳақидаги хатни 12 жамоага эмас, балки фақатгина 11 клубга жўнатган. Булар: "Пахтакор", "Насаф", "Металлург", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Локомотив", "Андижон", АГМК ва "Қизилқум".

Маълумот ўрнида: ПФЛ клубларга юборган хатлар "Сўғдиёна"га юборилган хат почта манзили аллақачон клубни тарк этган собиқ матбуот котибаси Дилдора Холбаева номига, "Металлург" клуби бухгалтери Акмал Содиқов почтаси ва "Навбаҳор"га юборилган хат ЎФА томонидан футболдан четлатилган Расул Акрамов номидаги электрон почтага жўнатилган.

Негадир ПФЛ "Бунёдкор" клубига Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида расман хат юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" жамоаси ўтган мавсум якунларига кўра Суперлигада 4-ўринни қўлга киритган ва ПФЛ қўяётган барча талабларни бажараётганди.

Қизиғи, "Бунёдкор" ПФЛнинг футболчи ва клуб ходимларининг рўйхатга олиш тартибидаги рўйхатдан ҳам ўрин олганди. Бироқ негадир Суперлигага қуръа ташлаш маросимидаги рўйхатдан тушиб қолган.

Қайд этиш керакки, анчадан буён ўз таркибини кучайтираётган "Сурхон" жамоаси янги мавсумдан эътиборан Суперлигада ўйнаши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар юрганди.

"Сурхон" жамоасига тегишли вакиллар билан боғланганимизда, улар ҳам ҳозирча қуръа ташлаш маросимига расман таклиф этилишмаганини билдиришди. Шунингдек, жамоага таклиф этилган футболчилар айнан шу масалани кутиб туришганини маълум қилишди. "Сурхон" клуби айни пайтда жамоа келаси мавсумни айнан қайси лигада ўтказишини кутмоқда.

Қизиқ, ПФЛ нега "Бунёдкор"га расман хат юбормаган? Ёки ёдидан чиқиб қолдимикан? Ҳар ҳолда эртага "Бунёдкор" ўрнига Суперлигага "Сурхон" қатнашмаса керак. ПФЛ кетма-кет учинчи бор ўз регламенти ва спорт принципларини менсимайдиган ташкилотга айланиб улгурмагандир?скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Hoshimjon1199 25 феврал 2019 10:27
Цитата: Amalgama80
ПФЛ да кимлар ишлайди узи, куръа ташлаш кунидан бир кун олдин хам суперлигада кимлар, нечта жамоа иштирок этиши сурок остида турса, юборилган хатлар хам ишламаётган ходимлар номига юборилган булса, ПФЛ эртага НАВБАХОРга хам, СУГДИЁНАга хам, МЕТАЛЛУРГга хам хат юборилган улар ПФЛни назар писанд килмади деб бахона топадими, сунгра клубларга штраф соладими мавсум бошланмай туриб

BUGUN PFL DAGILANI PUL ISHLASH UCHUN SEZONIKU KIM KUP BERSA SHU UYNAYDI BUHOROMI BUNIKMI SURHONMI KURAMIZ

Lochin79 25 феврал 2019 00:04
Bu super liga borib borib tupir ligaga aylanmasa buldi

Real Madrid 24 феврал 2019 22:07
Diyor shu xaqidayam keskin tanqid qilib maqola yoz buntodkor ham Toshkent komandasiyu

Dilshod85 24 феврал 2019 22:04
ким келса хам омад лекин азамни билмадим


--------------------

Ibragim 24 феврал 2019 22:02
Murzoev qushilsa hujum zur buladi

Ibragim 24 феврал 2019 22:00
Bunyokorga ham xat qoqozda yuborilibdi O.Gofurov buni tasdiqladi

Amalgama80 24 феврал 2019 21:43
Бунёдкорга хат юбормагани Тошкент шахрида катнайдиган таксичилардан айтворса керакда

Amalgama80 24 феврал 2019 21:41
ПФЛ да кимлар ишлайди узи, куръа ташлаш кунидан бир кун олдин хам суперлигада кимлар, нечта жамоа иштирок этиши сурок остида турса, юборилган хатлар хам ишламаётган ходимлар номига юборилган булса, ПФЛ эртага НАВБАХОРга хам, СУГДИЁНАга хам, МЕТАЛЛУРГга хам хат юборилган улар ПФЛни назар писанд килмади деб бахона топадими, сунгра клубларга штраф соладими мавсум бошланмай туриб

NavbaREAL 24 феврал 2019 21:25
Шавкат Саломов хам келиши мумкин деган хабарни эшитдим. Ростми билганлар аниклик киритворинглар?

0707 24 феврал 2019 21:22
Нима азам сурхон лигада ойнаса келмайдила
Про лигада ойнаса наманган лик еканликлари есларига тушиб Навбохор га кайталлами
Сурсинла йоконсинла йооокоол

РАХМАТИЛЛО 24 феврал 2019 21:18
КИМ НИМА ДЕСА ДЕСИН ЭЪТИБОР БЕРМАНГЛАР ХУДО ХОХЛАСА ЖАМОАМИЗ ИШОНЧЛИК КУЛЛАРДА ТАРКИБ ХАМ ЗУР БИЗДАН УЛАРГА ФАКАТ ДАЛДА БУЛИБ КУЛЛАБ КУВВАТЛАШ БУНИ АЛБАТТА АМАЛЛАЙМИЗ ОЛГА ЛОЧИНЛАР!

РАХМАТИЛЛО 24 феврал 2019 21:15
ЭРТАГА КУП НАРСА ХАЛ БУЛАДИ!

РАХМАТИЛЛО 24 феврал 2019 21:15
РАШИДХАНОВ ЮЗ ФОИЗ ХАЛ БУЛГАН!

РАХМАТИЛЛО 24 феврал 2019 21:14
АЪЗАМ ЭРТАГА ХАЛ БУЛАДИ!

РАХМАТИЛЛО 24 феврал 2019 21:13
МУХАММАД КЕЛИШИ АНИК АНА ШУ УЙИНЧИЛАР!

Dagger 24 феврал 2019 21:06
Azam keldimi

Ravshanbek 24 феврал 2019 20:02
Рашитхонов нима булди хабар йукми

Muxammat 24 феврал 2019 19:53
Цитата: РАХМАТИЛЛО
ТУРКМАНИСТОНЛИК ТАГАЕВ,А,ИБРАГИМОВ,К,МУРЗОЕВЛАРНАВБАХОРГА КУШИЛАДИ!

Raxmatillo oka shula kelishi aniqmi

РАХМАТИЛЛО 24 феврал 2019 19:46
ТУРКМАНИСТОНЛИК ТАГАЕВ,А,ИБРАГИМОВ,К,МУРЗОЕВЛАРНАВБАХОРГА КУШИЛАДИ!

Ravshanbek 24 феврал 2019 18:51
Диёр карилаб киляпган ишингни карра биз хал килмаймиз муш коган нарсани хал килясанку

kosonsoychi91 24 феврал 2019 18:43
OKala stadion bitarmikan 8 martgacha

ramzis ll 24 феврал 2019 18:41
Nima PFL ham monopolyaga aylandimi.

Тохиржон 24 феврал 2019 18:39
Пфл жинним супер лига подахона бўлади шекили

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить