» » Азим Аҳмедов: “Мухлислар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди”

Азим Аҳмедов: “Мухлислар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди”

Азим Аҳмедов: “Мухлислар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди”Янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги қисмини Наманганда давом эттираётган “Навбаҳор” клуби таркиб жиҳатдан анча ўзгарган. Биз эса маҳоратли ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов билан суҳбат қурдик.

- “Навбаҳор”нинг йиғинига Туркияда қўшилдингиз. У ердаги йиғин ва ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Туркияда яхши тайёргарлик олиб борилди. Рақиблар кучли ва тўғри танланган деб ўйлайман. Уларга қарши кечган назорат – синов баҳсларида ўзимиз учун керакли бўлган кўплаб жиҳатларни ўргандик. Ушбу йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.

- Канчельскис ҳам Арвеладзе каби Европа футболидан баҳраманд бўлган мутахассис. Унинг маҳаллий мураббийлардан ажралиб турадиган қандайдир устун жиҳатларини сездингизми?
- Арвеладзе қўл остида бир ярим йил ўйнаган футболчи сифатида шуни айтишим мумкинки, бу мураббий ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонга Европа футболини олиб киряпти. Ўйлашимча бу икки мутахассис кўпни кўрган тажрибали мураббий сифатида клубларимизни ўсишга эриштира олади.

- Сизнингча, “Навбаҳор”да асосий таркиб футболчисига айланиш учун имконият яхшироқми?

- “Навбаҳор”да ҳам рақобат кучли деб ўйлайман. Очиғи, олдимда бир қатор таклифлар бор эди. Лекин “Навбаҳор”ни танладим. Мақсадим ўз устимда ишлаб, астойдил меҳнат қилиб, асосий таркибдан жой олиш. Ҳозирда бор эътиборимни “Навбаҳор”га қаратмоқчиман.

- Маълум муддатдан сўнг яна қадрдон жамоангизга қайтдингиз. Наманганлик мухлисларни соғинганингиз аниқ. Лекин “Навбаҳор” ўйингоҳи майдони ҳали мавсумга тайёр бўлмагани боис, Намангандаги илк учрашув узоққа чўзилиши мумкин…
- Ҳа, тўғри. Биринчи навбатда мухлисларни жуда ҳам соғиндим. Майдон масаласига келадиган бўлсак, барчаси яхши ҳолатга келтириляпти. Бизни мухлислар меҳмонда ҳам қўллаб-қувватлашади, буни жуда яхши биламан. Улар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Худо хоҳласа, уларни хурсанд қиламиз.

- “Пахтакор” ОЧЛ гуруҳ баҳсларига йўлланма олди. Жамоадан кетганингизга ачинмадингизми?

- Олдин ҳам айтдимку, захирада ўтириб, меҳнат қилмасдан пул топмоқчи эмасман. Шу сабабли, “Навбаҳор”да қаттиқ меҳнат қилмоқчиман.

- “Реал”дан “Ювентус”га ўтган Роналдунинг мақсадлари барчага аён. “Пахтакор”дан “Навбаҳор”га ўтган Аҳмедовнинг мақсадлари қандай?
- Энг катта мақсадим, наманганлик жонкуяр мухлисларни хурсанд қилиш. Бу ерда жонимни бериб ўйнамоқчиман. Мухлислардан эса ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлашликни сўраб қоламан. Аввало ёмон кун бўлмасин, лекин футболда барча нарса бўлиши мумкин. Шунда ҳам ишончни йўқотмайлик. Худо хоҳласа ана шунда барчаси яхши бўлади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить