» » Канчельскис: «Тайёргарликлар режа асосида олиб борилмоқда»

Канчельскис: «Тайёргарликлар режа асосида олиб борилмоқда»

Канчельскис: «Тайёргарликлар режа асосида олиб борилмоқда»
«Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи россиялик Андрей Канчельскис жамоанинг тайёргарлиги хусусида тўхталиб ўтди.

- Жамоамиз янги мавсумга пухта режа асосида тайёргарлик кўрмоқда, - дея гап бошлади Канчельскис.

- Хориждаги иккала йиғиндан ҳам кўнглим тўлди. Энди Ўзбекистонда мавсумга ҳозирликнинг сўнгги қисмини олиб боряпмиз. Ўз навбатида бизга ажойиб шароитларни яратиб бераётган клуб мутассаддиларига миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

Таркибга бир нечта ўйинчиларни қўшиб олдик. Асосийси тажрибали легионерлар билан сафни тўлдирдик. Яна бир нечта собиқ ўйинчиларни жамоага қайтардик. Селекция ишлари бутун мавсум давомида олиб борилади. Асосий таркиб ўйинчиларини деярли аниқлаб олдик. Албатта, захирани ҳам кучайтириш устида бош қотиряпмиз. Мавсум узун. Шунингдек, яна бир янги мусобақа бошланиши айтилди.
Канчельскис: «Тайёргарликлар режа асосида олиб борилмоқда»
Дастлабки турда «Навбаҳор» «Қўқон-1912» жамоаси билан беллашади. Ўзимизнинг ўйингоҳ ҳозирча учрашувларни қабул қилишга тайёр эмаслиги боис, ўйин «Қўқон-1912» майдонида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Қуръага кўра, биз дастлабки учрашувларни кучли рақибларга қарши ўтказишимизга тўғри келади. Осон ўйинлар йўқ. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, барча учрашувларда фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз, - дейди «Навбаҳор» бош мураббийи.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
20-тур. 21 сентябрь, 18:00
0 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить