» » Мирзоҳид Маматхонов: «Бир мақсад йўлидамиз»

Мирзоҳид Маматхонов: «Бир мақсад йўлидамиз»

Мирзоҳид Маматхонов: «Бир мақсад йўлидамиз» Фаолияти давомида Қирғизистон жамоаси ва «Шўртан» клублари дарвозасини қўриқлаган наманганлик посбон Мирзоҳид Маматхонов «Навбаҳор»га қайтиб, жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Бугунги машғулотдан сўнг маҳаллий дарвозабонимиз сайтимиз учун кичик интервью берди.

- Дастлаб жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- «Навбаҳор» билан икки хориж йиғинида ҳам иштирок этдим. Ҳозирда Тошкентда сўнгги тайёргарликни кўряпмиз. Андрей Канчельскис бошлиқ мураббийлар машғулотларни қувноқ тарзда олиб боришмоқда. Барчаси жойида
Жамоамиз янги мавсумга тайёр, дейишим мумкин. Тайёргарлик ажойиб руҳда ўтмоқда. Шу ўринда яратилган шароитлар учун вилоятимиз ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичга ўз миннатдорчилимни билдириб ўтаман.

- Дарвозада сиздан ташқари Ўткир Юсупов ва Дилшод Ҳамроевлар ҳам бор. Рақобатда ютиб чиқа оласизми?

- Рақобат бор жойда албатта ўсиш бўлади. Бош мураббийимиз ҳал қилади кимни асосийда туширишни. Ўйлашимча имкониятлар бир хил. Ички муҳитимизга кўз тегмасин, ажойиб. Ҳаётда ҳам, майдонда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз.

- «Машъал» клубида фаолият олиб борган асли поплик бўлган дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников жамоага жалб қилинди.

- Павел Синельников ҳам кучли мутахассислардан. У инсон билан ишлаш менга ҳам ёқмоқда. Машғулот олиб бориш жараёни ҳам бошқалардан фарқ қилади. Ёш бўлишига қарамасдан жуда талабчан.

- «Навбаҳор»нинг ҳозирги таркиби чемпион бўлишга қодирми?

- Бемалол айтишим мумкинки, олдимизга қўйилган мақсадга эриша оламиз. Ҳар ҳолда таркибга тажрибали футболчилар таклиф этилган ва барчамиз бир мақсад йўлидамиз.

- Қуръага кўра, Суперлиганинг илк турида «Қўқон-1912» билан ўйнайсизлар. Дербининг Фарғонада ўтиши жамоанинг имкониятларини пастлатиб юбормадими?

- Имкониятлар ҳозирча тенг. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Биз уйда ўйнаймизми, бошқа жойдами - ҳеч қачон мухлисларимиз бизни ёлғизлатиб қўйишмаган. Фарғонада ўтадиган дербида ҳам худди ўз майдонимизда тўп сураётгандек муҳит бўлишига ишонаман.

- Аввалги мавсумда «Навбаҳор» асосан ҳимоявий ўйин кўрсатганди. Сизнингча, бу йил ҳужумкор ўйин кўрамизми?

- Худо хоҳласа, жорий мавсум мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин кўрсатиб, чемпионликка эришамиз.

- Нима учун Намангандан дарвозабонлар етишиб чиқмаяпти?

- Сўнгги йилларда ҳақиқаттан ҳам Намангандан яхши дарвозабонлар чиқмади ҳисоб. Яқин йилларда биздан ҳам кучли посбонлар чиқишига ишонаман. Мутассаддиларимиз терма жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков билан келишувга эришишга яқин туришибди. Иванков термадан бўш вақтларида вилоятимизга келиб ёш посбонлар билан иш олиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, бизга ҳам керакли кўрсатмаларни бериб кетиши кўзда тутилмоқда. Бу иш амалга ошса, келажакда «Навбаҳор»да дарвозабонлар бўйича муаммо бўлмайди.


Манба:
Lochinlar.UZскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
20-тур. 21 сентябрь, 18:00
0 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить