» » «Навбаҳор» - «Қўқон-1912». Превью

«Навбаҳор» - «Қўқон-1912». Превью

«Навбаҳор» - «Қўқон-1912». Превью
2019 йилги Суперлига баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолди.

Дастлабки турда «Навбаҳор» «водий дербиси»да «Қўқон-1912» билан беллашади. Учрашув гарчи «Истиқлол» ўйингоҳида ўтсада, биз ҳақиқий дербини кузатамиз, деб умид қиламиз.

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумга муносиб тайёргарлик кўрди. «Навбаҳор» икки бор хорижда йиғин ўтказган бўлса, қўқонликлар юртимиздан ташқарига чиқишмади. Таркиблар ҳам мос равишда кучайтирилди.

«Навбаҳор»га 16 нафар ўйинчи жалб этилди:
Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Маматхонов, Ғиёс Комилов, Славко Лукич, Обид Жўрабоев, Камрон Нажафалиев, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев, Иван Соловьев, Азиз Ибрагимов, Эльман Тагаев, Шаҳзод Шаймонов, Азим Аҳмедов, Баҳодир Насимов, Александр Касьян.
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912». Превью
Тарк этганлар ҳам шунга яраша: Акбар Тўраев, Ботирали Эргашев, Томислав Пайович, Дарко Станоевич, Даврон Ҳошимов, Илҳом Бойдедаев, Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов, Сардор Сулаймонов, Шерзод Каримов, Аъзам Алиев, Дарко Никач, Рўзимбой Аҳмедов, Азамат Алланиёзов.

«Қўқон-1912» эса қуйидаги ўйинларни таркибга қўшиб олди:
Боян Кнежевич, Милош Николич, Жасур Хасанов, Жавоҳир Эсонқулов, Жамшид Ҳасанов, Шаҳбоз Эркинов, Тимур Хакимов, Тимур Усмонов.
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912». Превью
7 нафар футболчи Қўқон жамоасини тарк этди: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Дарко Гожкович, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Сиддиқов , Достон Мелиқўзиев, Фирдавс Асадов.

Дастлабки тур ўйинлари доим жамоалар учун қийин ўтади. Шу боис қайсидир томоннинг имкониятини юқори баҳолаш мушкул.

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари ҳозирга қадар 26 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 53-28. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 52 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 22 очкони қўлга киритган.
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912». Превью
«Навбаҳор» бу рақибини 5:1 ҳисобида 2003 ва 2016 йилги мавсумларда ўз майдонида «сочиб» ташлаган. Бу ўзаро учрашувларда вакилларимизнинг энг йирик ғалабаси саналади.

Наманганда ўтган сўнгги 5 учрашув:

2018 - «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 3:0
2017 - «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 1:1
2016 - «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 5:1
2017 - «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:1
2003 - «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Наманганда ўтган 13 учрашувнинг нақ 12 тасида қўқонликлар ер тишлатилган. Фақатгина 2017 йилги мавсумда меҳмонлар тарихда илк бор Намангандан очко билан қайтганди.

Суперлига. 1-тур.
10 март, 16:00. Фарғона
«НАВБАҲОР» - «ҚЎҚОН-1912»
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

50n495ba 6 март 2019 09:44
Beletlar qayerda sotilyapti

DONYORBEK 78 5 март 2019 16:41
Olloh. Nasib qilsa biz ham toshkentdan 10mart kuni etib bporamiz FARGONAGA

NavbaREAL 5 март 2019 14:18
Билет масаласи нима буляпти?

авазбек 5 март 2019 11:51
Салом хаммага. Куконни бу сафар хам сочиб ташемиз! Олга лочинларим

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить