» » Ёшларимиз дуранг ўйнашди

Ёшларимиз дуранг ўйнашди

Ёшларимиз дуранг ўйнашдиМавсумга тайёргарликни Наманганда давом эттираётган ёшларимиз ҳам машғулотлар билан чекланиб қолмай назорат ўйинларида майдонга тушишмоқда.

Ўтган ҳафта сўнггида Ёзёвонда “Ёзявон-Лочинлари” билан баҳс юритган ёш “лочинлар” 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Куни-кеча Дурбек Умаралиев бошчилигидаги ёшларимиз яна иккита учрашувда майдонга тушишди. Дастлаб Андижонга сафар уюштирган футболчиларимиз “Андижон” жамоасидаги тенгқурлари билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этишди.

Ёшларимизнинг голига Бобир Мамаджанов муаллифлик қилди. Жамоа машғулотларида кўплаб футболчилар қатнашаётганлиги сабабли Андижондаги баҳсда ҳамма ўйинчилар иштирок эта олишмаганди. Шу сабабли мураббийлар “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари билан яна битта ўйин ташкил этишди. Мазкур учрашувда ҳам кучлар тенг келди – 1:1. Андижонликлар билан келишувга кўра рақиблар эртага яна бир бор баҳс юритишни режалаштиришганди. Бу сафар "Андижон" жамоаси ёшлари Наманганда меҳмон бўлиши керак эди.

Лекин, сўнгги паллада учрашув ўтказилмайдиган бўлди. Шу сабабли, ёшларимиз эртага Тўрақўрғон футбол мактабидан етишиб чиққан футболчилардан ташкил топган жамоага қарши майдонга тушадиган бўлишди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить