» » Дербидан олдинги фикрлар

Дербидан олдинги фикрлар

Дербидан олдинги фикрлар Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан аввал ҳар икки жамоа футболчиларининг ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"):
Аввалги мавсум Қўқон жамоасида ўйнаб шуни айтишим мумкинки, жамоа етакчиларга этарлича қаршилик қила олади. Албатта, собиқ жамоамга қарши биринчи турдаёқ рўбаро келишимизни кутмагандим. Нима бўлган тақдирда ҳам энди "Навбаҳор" аъзосиман ва янги клубимнинг ўз вазифасини бажаришига ўз ҳиссамни қўшаман, деб ўйлайман. Олдиндаги учрашувда албатта "Навбаҳор" ғалаба қозонади.

Марко Милич ("Қўқон-1912"): Ўйин ҳақида нима десам бўлади. Бу дерби, водий дербисида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам мавсумнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонишимиз ниҳоятда муҳим. Шунинг учун ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз шарт. Бу ўйинга бўлган қизиқиш ниҳоятда катта. Ўйлайманки стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради.

Иван Соловьев ("Навбаҳор"): Тўғрисини айтганда Суперлига ўйинлари бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистонда биринчи бор ўйнаётганлигим учун бу ерда тўп тепиш мен учун қизиқарли. Рақибларимиз ҳақида кам маълумотга эгаман. Шуни айтишим керакки, рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар, барча учрашувларда ғалаба қозонмоқчимиз.

Шаҳбоз Эркинов ("Қўқон-1912"): "Водий дербиси" доим қизиқарли курашларга бой ўтган. "Навбаҳор" сафида дербиларда тўп сурганман ва унинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини яхши биламан. "Навбаҳор" ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтириб олди. Бизга қарши учрашувда улар фаворит саналишади. Аммо биз ҳам осонликча мағлуб бўлмаймиз. Ғалаба учун курашамиз.

Остон Ўрунов ("Навбаҳор"): Албатта, ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. Ўйинни Тошкентда ўтиши бизга муаммо туғдиради, деб ўйламайман. Мухлисларимиз қаерда бўлса ҳам бизни қўллашларига ишонаман. Жамоамиз дербига 100% тайёр ҳолатда. Ўйлайманки, якуний натижа бизни қониқтирадиган бўлади.


Обид НАИМОВ тайёрлади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Анваржон 9 март 2019 19:44
OLG'A LOCHINLAR ERTANGI O'YINNI TAXMIN QILAMAN XISOB
NAVBAHOR-QO'QON 1912 3-1

Lochin79 9 март 2019 16:10
Oston urning doim Navbahorda bulsin uka.sendan umidimiz katta.sochidan turib sizlarni qullaymiz.olga Navbahor

Hoshimjon1199 9 март 2019 10:33
DERBIDA MUHIMI BIZ MEZBON EKANLIGIMMIZNI HIS QILISHIMMIZ KERAK

Dilmurod. 9 март 2019 06:39
Омад ёр булсин Навбахор биз сен билан...

Bositxon 8 март 2019 23:59
Yorug yuz bn qaytina

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
2-тур. 30 март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 1 3
2 Қизилқум 1 1
3 Навбаҳор 1 1
4 Андижон 1 1
5 Металлург 1 1
6 Динамо 1 1
7 Насаф 1 1
8 Сурхон 1 1
9 Қўқон-1912 1 1
10 АГМК 1 1
11 Бухоро 1 1
12 Пахтакор 0 0
13 Локомотив 0 0
14 Бунёдкор 1 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
1-тур. 10 март, 16:00
1 - 1
Тақвим
«    март 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить